"Оиламизни асрайлик"
Аллоҳ таолога хамду санолар бўлсин, Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо (соллаллоҳу алайҳи васаллам)га дуруду саловотлар бўлсин.
Парвардигор инсонни Ўзи яратган барча жонзотларнинг энг шарафлиси , азизу мукаррами қилиб яратди. Шу билан бир қаторда зиммасига жуда муҳим вазифалари кўп бўлганини эслатади. Ана шундай вазифалардан бири қиз-йигитлар вояга етганларидан кейин оила қуришларидир.
Оила бу - кичик жамиятдир. Агар оила тинч ва тотув бўлса жамиятимиз тинч бўлади. Қайси оилада ҳалоллик, поклик, вафодорлик, бир-бирини тушуниш, имон эътикод, берилган неъматларга шукрона ва гўзал тарбия бўлар экан, у ерда албатта Аллоҳнинг қут- баракаси, бахт саодати ёғилади.
Оила - мукаддас, уни асраб авайлаш учун эр-хотин биргаликда ҳаракат қилмоғи лозим. Олимлардан бири: "Бахтли никоҳ бу- икки кечиришни биладиган эр-хотиннинг бирлашмасидир" деган экан. Бахтиёр оиланинг асосини эр-хотиннинг ўзаро бир-бирига мулойим муносабатда бўлиши ташкил этади.
Турмуш давомида турли келишмовчиликлар юзага келганда мулойим муносабатда бўлиш ўта мушкул, лекин айнан шундай вазиятларни оғир -босиқлик билан ҳал қилиш эр-хотин ўртасидаги муносабатни янада мустаҳкамлайди. Оила қуриш инсон учун бир эҳтиёждир. Аллоҳ Ўзининг муқаддас китобида айтади: "Биз ҳар (турли) нарсадан (эркак-урғочи, иссик-совуқ, ҳаёт ўлим, ширин аччиқ, қоронғулик ёруғлик каби) жуфт-жуфт яратдик, токи (фикрлаб) ибрат-эслатма олгайсизлар. (Зориёт сураси 49-оят).
Одамзод пайдо бўлганидан бошлаб оила қуришга Аллоҳнинг берган неъмати-фарзандга шукур келтириб яшашга буюрилди. (Рахматуллоҳ Термизий).
Минг афсус, хозир оила муаммоси давримизнинг бош муаммоларига айланди. Мамлакатимиз бўйлаб оилалар ажрими юқори даражага кўтарилди. Бугунги кунимиз фойдаси учун кечаги ҳаётимизга бир назар ташлайлик. Ота-боболаримиз никоҳнинг муқаддаслигини ҳис қилиб яшаганлар. Халқимиз ўтмишида "ажрим" жуда кам содир бўлган. Сабаби ҳаёт оғирликлари, синовлари инсон иродасини бука олмаган. Улар сабрли бўлганлар. Арзимаган сабаблар билан оилани бузиш Аллоҳ олдида гуноҳкор бўлиш деб билганлар. Аллоҳ ҳар бир нарсани кўриб билиб тургувчидир. Айбни қидирса топилаверади. Келинг, Аллоҳ изн бериб никох-ла тузилган муқаддас оиламиз қалъасини эҳтиётлаб, қўриқлаб яшайлик. Фарзандларимиз эртасини уйлаб аввало, оилада ўз ақлу одобимиз, сабру тоқатимиз, бир-биримизга чиройли муомала муносабатларимиз билан ўрнак кўрсатайлик. Шунда ҳам ўз оиламизни, ҳам фарзандларимизнинг келажакда оилаларини асраб авайлаган бўламиз.
"Катта мачит" МФЙ отинойиси Худойбердиева Манзура