Жамиятнинг равнақи оилаларнинг қай даражада равнақ топишига боғлиқ.
Маълумки, ҳар бир жамиятнинг бошлиқ раҳбари бўлади, раҳбари бўлмаган жамиятнинг жамиятлиги қолмайди. Оила ҳам бир кичик жамият. Оила хаётида бошлиқ вазифасини эр адо этади. Исломда эрнинг оиладаги бу раҳбарлигига масъулият деб айтилади. Лекин оила бошлиғи деганини баъзилар хаёл қилганидек, аёлларни урадилар, хўрлайдилар, хақоратлайдилар ва бошқа оила аъзоларига зулум қиладилар. Аллоҳ таборака таъоло аёлларни уришга буюрмаган. Оила бошлиғи сифатида унинг ҳамма тарафидан баркамол, саодатли, тинч-тотув бўлишига эркак киши маьсулдир. Ҳадиси шарифда айтилганидек “Барчангиз раҳбарсиз – барчангиз ўз қўл остидагиларингизга маъулсиз”. Шулардан бири уни доим етарли ризқ билан таъминлашдир. Бу иш эрнинг кундалик вазифаси бўлиши билан бирга таънавий жиҳатидан энг хайрли ва энг савобли ишлар қаторига киради.
Имом Аҳмад Ибн Ҳанбал ривоят қилган хадисда “Аёлингни таомингдан егани ҳам садақадир ва аҳлинга қилган нафақанг ҳам садақадир” дейилган. Хотинингни оғзига тутган луқмада ҳам сен учун савоб бор” дейилади. Энг муҳими, бу таомлар ҳалолдан топилган бўлиши керак . Бировнинг ҳакки, пора - фоизга пул бериш, ўғирлик ва ҳаром - хариш йўллардан топилган таъминот оилада бўлмаслиги керак. Ҳаром ейиш, ҳаром юриш билан баробардир. Аввалари солиҳа аёллар ризқ топиш учун жўнаб кетаётган эрларига “ҳаром касб қилманг, бизнинг ҳаққимизда Аллоҳдан қўрқинг очлик - ночорликка чидаймиз, лекин дўзахнинг азобига чидай олмаймиз” деганлар. Яна эрнинг вазифалардан хотинга ахлоқ - одоб ўргатиш энг муҳим вазифаларидандир. Агар хотинидан баъзи одобсизликлар ўтса эр яхшилик билан тарбия қилади ва одоб чораларини қўллайди. Ақли расо, виждонли эр ўз хотини билан тотувликда яшайди, оилавий ҳаёт эр - хотин ўртасида шериклик хаётидир. Агар эр-хотин бир - бирига яхши муносабатда бўлмаса бу шерикликка путур етади ва оиланинг бузилишига сабаб бўлади.
Куръони Каримнинг “Нисо” сурасида шундай дейилади “Улар ила яхшиликда яшанг. Агар уларни ёқтирмасангиз ажаб эмаски Аллоҳ ёқтирмаган нарсада кўпгина яхшиликлар қилса” (19 оят). Бундан хулоса чиқарсак, эр ўз хотинидан баъзи хатолар ўтганда уни кечиради, аёл ҳам эридан баъзи хатоларни кечира олса оилада тинчлик, бир - бирига меҳр - муҳаббат, ҳурмат, барака бўлади оила соғлом бўлади, фарзандлар тарбияли бўлиб, комил инсон бўлади. Эр ва хотин бир - бирига нисбатан ширинсуҳан, очиқ чеҳра, хушмуомала, кўнгил кенг бўлиши керак. Эр уз хотинининг айбини беркитувчи ва аёл эрининг айбини беркитиши керак. Ана шунда оила мустаҳкам бўлади. Аллоҳ таоло “Бақара” сурасида шундай марҳамат қилади: “Улар хотинларинигиз сизга либосидирлар, сиз уларга либоссизлар”(187 оят). Энг асосийси эса ўзимизни инсон эканлигимизни унутмайлик. Аллоҳимиз ҳамма нарсага гувоҳ.
Оилаларнинг бахтиёрлиги, мустаҳкамлиги барчамиз учун зарурдир. Шунинг учун ҳам ҳар биримиз ушбу аҳамиятли ишга ўз ҳиссамизни қўшишимиз лозим экан. Аллоҳ таборака таъло барча қилаётган хайрли ишларимизга мададкор бўлсин. Ҳар бир Аллоҳнинг изни билан қурилаётган оила мустаҳкам ва бахтиёр бўлсин. Омин.
Зарафшон шаҳар бош отинойиси
Мутахарова Лутфия Сайфуллаевна