Қуръони каримнинг Исро сурасида Аллоҳ таоло Ўз расулига шундай марҳамат қилади: “Қавми қариндошга, мискин ва йўловчига хайру эҳсон билан уларнинг ҳақлирини адо этинг ва исрофгарчиликка мутлақо йўл қўйманг! Чунки исроф қилувчилар шайтонларнинг дўстлари бўлган кимсалардир. Шайтон эса Роббига ўта ношукр бўлгандир.” Уламоларимиз ушбу муборак оятларни шундай тафсир қиладилар: исрофчилар ўзларига берилган неъматнинг қадрига етмайдилар. Агар неъматга шукр қилгувчилардан бўлганларида, ўшани исроф этгувчилардан бўлмас эдилар ва аксинча, ўзларига ризқ бергувчи, неъмат бергувчи Зотнинг ризолиги йўлида харжлаб, Аллоҳ ва расулига дўст, абадул жаҳаннамий бўлган Иблисга душманлик туғини юксакроқ кўтарган бўлур эдилар.
Ушбу ояти каримада Аллоҳ таоло Ўзининг расули ва солиҳ бандаларига яхшиликни ҳамда икки дунё саодатига эриштирадиган ўгитни бермоқда. Ўз қулларини хайру эҳсон қилишга илҳомлантириб, унинг тескариси бўлган исрофдан қаттиқ огоҳлантириб, исрофчиларни Ўзининг ашаддий душмани бўлган Иблисга дўст бўлиб қолиб, неъматнинг шукрини адо этмасликдан, албатта ношукрларнинг энг буюги шайтон эканлигини уқтириб ва бундай дўстликдан қайтаради.
Исроф деганда аксарият инсонлар кўп пул сарф этишни тушунади. Албатта бу ҳам хато эмас, бироқ исрофнинг биз кичик санайдиган, аҳамият бермайдиган шундай кўриниш ва турлари борки, мабодо биз уларни ҳануз кичик санаб, бепарво бўлиб, лоқайд ўтиб кетаверсак юқорида келган оятга мос равишда биз ўзимиз билмаганимиз ҳолда шайтоннинг дўстлик учун узанган қўлларини маҳкам тутган ва Ўз Роббисининг тавсиясини рад этганлардан бўлиб қолишимиз ҳам турган гапки, биз бундай аянчли ҳолатдан қаттиқ андиша қилишимиз, ҳамда исрофнинг катта-ю кичик, турли кўринишларидан огоҳ бўлиб, нафсимизни доимо тергаб, улардан ниҳоятда узоқ туришимиз керак бўлади.
Исрофнинг биз билмаган ёҳуд кичик санайдиган турлари қайсилар деган саволга биз, қуйидагиларни мисол тариқасида келтиришимиз мумкин: электр –энергиядан бепарво, беҳудага фойдаланиш. Исрофнинг бу кўринишини деярли ҳар бир хонадонда, ишхоналарда, ўқув муассасаларида кўплаб учратишимиз мумкин, масалан, кундуз куни бўлишига, хона ёруғ бўлишига қарамасдан чироқни ёқиб қўйилиши, аксар ҳолларда эса мана шу ҳолатда қолиб кетиши. Оила аъзолари жам бўлиб ёки меҳмон келганида Телевизорнинг ёниқ туриши (аслида уни ҳеч ким кўрмаётган бўлади). Бу келган зиёратчиларимизга ҳам, оила бошлиқларига нисбатан ҳам ҳурматсизлик бўлади. Газ плитасига чой қўйилиб, у қайнаб дамланганидан сўнг ҳам оловнинг беҳудага ёниб туриши. Дастурхонда ҳали нон тугамаган бўлишига қарамасдан, бошқа – янги нон олиб, сал суви қочган деган баҳона билан эскисини ахлат челакка улоқтириб (бундай ҳолат асосан шаҳарликларда учрайди), ёки мол – қўй ва товуқларга ташланиши. Ичимлик сувидан ҳам керагидан ортиқ ҳамда унинг ўрнига бошқа сувдан ҳам бемалол фойдалана олиш мумкин бўлган ҳолда машина ювиш, ҳожатхоналарга ҳам, ҳаммомларда ҳам энг ёмони ерларни суғорилишида ҳам ичимлик сувидан оғринмасдан фойдаланишни(!) мисол келтириш мумкин. Исрофнинг турлари шунчалар кўпки, биз уларнинг барчасини санаб ўта олмаймиз. Бироқ яна шундай исрофлар борки, биз уларни ушбуда келтирмасдан ўтолмаймиз, яъни умрнинг исрофи, ёшликнинг, кексаликнинг исрофи, вақтнинг исрофи.
Инсон баъзан ҳар бир нарсанинг заволга юз тутганида, қўлида на сарфлаш учун, на бир исроф қилиш учун ҳеч бир нарсаси қолмагандагина масаланинг асл моҳиятини тушиниб етади, афсуски. Бу эса баъзида ниманингдир бошланиши бўлса, ниманингдир ниҳояси демакдир. Таассуфлар бўлсинки, исроф ҳақида, унинг оқибатлари ҳақида биз тушуна бошлаганимизда, ёшлик, кексалик, вақт ва умримизни ҳаржлаб қўйганимизни англаймиз.
Азиз ота – оналаримиз ҳам ёш авлодни тарбия қилишларида кексаларимиз ҳамда устоз – ўқитувчилар билан ҳамкорликда иш олиб борган ҳолда фарзандларига гўзал хулқ, одоб – ахлоқдан таълим бериш билан бирга исроф ва унинг турли кўринишлари, унинг салбий оқибатлари, ҳадис ва оятларда бундан қайтарилганлиги ҳақида доимий ўргатиб, уқтириб боришса, иншаАллоҳ бу фойдадан ҳоли бўлмайди деган умиддамиз. Ҳар биримизни ҳам Иблиснинг найранг – хийлаларига учмасдан, нафсимизнинг хоҳиш – истакларини четлаб ўтиб, исрофнинг барча – каттаю кичик кўринишларидан парҳезкор бўлишимизни Аллоҳ насиб этсин, дилимиз ҳамда тилимизда доимо шукроналик бўлсинки, зеро, бир ризққа, неъматга шукроналик эвазига Аллоҳ таоло ўша ризқ ва неъматларнинг зиёдасини беришини ваъда қилган.
Кармана тумани “Қосим Шайх” жоме масжиди имом - хатиби М.Юнусов