"Исроф ва бахиллик".

18-04-2021, 23:11 admin Мақолалар 673

"Исроф ва бахиллик".

Исроф - Аллоҳ таоло берган неъматларни, вақт, мол ёки пулни ножўя сарфлаш.
Исроф - Ислом динида ҳаромдир, шунингдек бахиллик ҳам ҳаром. Агар биз бор мол-мулкимизни кераксиз жойларга, нарсаларга сарфласак, яъни бирор бир кишига фойдаси тегмаса, ёки қўлимиздаги бор бойлигимизни тўплаб, бирор бир кишига ёрдам қилмасак, манманликка берилсак, бева-бечоралар, етим-есирлар ҳолидан хабар олмасак -Аллоҳ таолодан узоқлашиб, ўзимизни ҳалокатга етаклайди. Шуни ҳам айтиш лозимки, баъзи бир ҳолларда молини ҳаддан зиёт сарф қилиш, исрофни ортишига ҳам олиб келади. Аслида, исроф ва бахиллик чегараси иқтисоддир. Агар инсон иқтисодга таянса, бахилликдан ҳам, исрофчилиликдан ҳам йироқ бўлади.
Ҳасан Басрий айтдилар : "Мўмин кишининг эзгулиги кўпайган сари, хавфи ҳам зиёдалашиб, ҳатто " Энди мен нажот топмасам керак ", дейди. Фосиқ эса : " Менга ўхшаганлар кўп-ку?" дейди ".
Модомики инсон жасади кифоя қилгудек сув ва таомга муҳтож экан, унинг руҳи ҳам иймон ва маърифат хусусида кифоя қилгудек озуқага муҳтождир. Баъзида кишининг одамлар сезмайдиган, ички ғаламислиги, бахиллиги, унинг ёмон хотима топишига сабаб бўлади.
Ҳар бир нарсанинг хотимаси бор. Мана шуни аввалдан билмоғимиз даркор. Гарчи, қалбим солиҳ бўлсин, десанг, тилингни тий! Насл-насабингга суяниб, тақвони тарк қилма! Исрофга, бахилликка йўл қўйма, чунки Ислом динида исроф ҳам, бахиллик ҳам, ҳаром қилинган.

Канимех тумани : Бобоназарова Лобархон.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Канимех туманида
"Қосим Шайх" жоме масжидида рамазон ҳайити намози
РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК
Фуқароларни қабул қилиш куни
Навоий вилоятида ҳам ифторлик дастурхонлари ёзилди
"Таровеҳ" намозларига ташриф буюрувчи фуқароларнинг хавфсизлиги ишончли таъминлаш
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш