Аллоҳ сиздан бирор нарсани олиб қўйса, савоб умидида сабр қилсангиз, ўрнига бундан язшисини беради. Аллоҳ таоло ҳадиси қудсийда: “Кимнинг икки суйганини(яъни, икки кўзини) олсам, ўрнига жаннат бераман”; “Кимни бу дунёдаги дўстини олиб қўйсам, у савоб умид қилса, ўрнига жаннат бераман”, -деди. Ўғлини йўқотган киши сабр қилса, абадият диёрида унга ҳамд уйи қурилади. Бу кичик бир мисол, холос. Қолганини ўйлаб кўраверинг.
Мусибатларга куйинманг. Чунки уни сизга ёзган Зот ҳузурида жаннат, савоб, эавз ва улуғ ажр бордир. Аллоҳ таоло бало-офатларга йўлиққан дўстларини Фирдавс жаннатида икром қилади: “(Аллоҳ йўлида турли машаққатларга) сабр қилиб ўтганларингиз сабабли (энди бу ерда) сизларга тинчлик бўлгай. Дунё оқибати(жаннат) нақадар яхши!”(Раъд сураси 24-оят).
Биз мусибатнинг эвази, савоби ва яхши белгиларига қарамоғимиз лозим. “Айнан ўшаларга Парвардигорлари томонидан салавот (мағфират) ва раҳмат бордир ва айнан улар ҳидоят топувчилардир” (Бақара сураси 157-оят). Мусибат етганларга табриклар ва машаққат етганларга хурсандчилик бўлсин!
Албатта, дунёнинг умри қисқа ва хазинаси ночор, охират эса яхши ва боқийдир. Бу дунёда мусибатга дучор бўлганлар охиратда мукофотини олишади, қийналганлар роҳат кўради. Аммо дунёда боғланиб қолганлар, унга ошиқ бўлганлар ва суянувчиларга шу дунёдан насибалари узилиб қолиши ҳамда роҳатлари тўхташи юракларига қаттиқ ботади. Чунки улар бу дунёнинг ўзинигина хоҳлайдилар. Ким бу дунёнинг ўзини хоҳласа, унга мусибатлар улкан, қийинчиликлар катта кўринади. Улар фақат оёқлари остига қарашади. Арзимас, арзон, ўткинчи дунёнигина кўришади, холос.
Эй мусибатзадалар, ҳеч нима йўқотмадингиз. Аксинча, зафар қучдингиз. Сизларга бир мактуб юборилди. Унинг сатрларида лутф, хайрхоҳлик, савоб ва гўзал ихтиёр битилган. Мусибат жабрдийдалари қарасинлар:натижа “Сўнг улар (билан мўминлар) нинг ўртасида дарвозали бир девор урилурки, унинг ичида раҳмат (жаннат), ташқарисида эса азоб (дўзах) бўлур” (Ҳадид сураси 13-оят) бўлганини кўрадилар. Аллоҳ ҳузуридаги неъмат яхши, абадий, ёқимли, буюк ва олийдир.
Доктор Оиз Қарний “Ўкинма” китобидан