"Муомила маданиятини шакллантириш".

12-08-2021, 12:19 admin Мақолалар 850

"Муомила маданиятини шакллантириш".
Ислом дини таълимотида инсонлар ўзаро ҳамиша ширинсуханлик ва самимийлик асосида муомила қилишлари лозимлиги таъкидланди.Бу борада асосий вазифа ота-онанинг зиммасига юкланиб, улар ўз фарзандларини ақлли хушли жисмонан соғлом, эътиқоди мустаҳкам, жамият ва Ватанига фойдаси тегадиган инсонлар қилиб тарбияси ҳақида қайғуришлари кераклиги уқтирилади. Бунда ислом динида белгилаб қўйилган муҳим қоидалардан бири ёшлигидан жамият орасида ўзини чиройли тутиш, тенглик, камтарлик каби фазилатларни қамраб олган ҳамда жамиятда инсонни ҳурматга сазовор қиладиган ижтимоий одобларга(овқатланиш, саломлашиш, рухсат сўраш, мажлисда ўтириш, сўзлашиш, касал кўриш, таъзия билдириш, акса уриш, ва эснаш меҳмондорчилик) ва бошқа шу каби хатти ҳаракат қоидаларига ўргатиш ҳисобланади.Фарзандга ижтимоий одоблардан таълим беришда муомила маданиятини шакллантиришга катта эътибор қаратиш зарур. Чунки муомила маданияти инсонларни ўзаро тенглик асосида муносабатларни шакллантирганлигини ифода этади. Ўз навбатида саломлашиш ислом динидаги муомила маданиятининг бош меъзони қолаверса, кишилар ўртасида ижтимоий алоқалар ўрнатишга асосий омил ҳисобланади. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг ҳадисларининг бирида, саломлашиш орқали жамият аъзолари ўртасида меҳр муҳаббат ҳурмат эҳтиром ва бирдамлик пайдо бўлишига ишора қтлинади. "Сизларнинг орангизда меҳр муҳаббат уйғотадиган нарсани ўргатайми?.. Ораларингизда саломни кенг жорий қилинглар.(Имом Муслим ривояти). Бундан ташқари ислом дини талқинида муомила маданиятини комиллик бплгиси фарзарднинг ота она ҳурматини ўрнига қўйиши ҳисобланади. Бинобарин, Қуръон оятларининг бир нечтасида Аллоҳ таоло Ўзигагина ибодат қилишни зикр қилганидан сўнг, ота онага яхшилик қилишга буюради, Роббингиз унинг Ўзигагина ибодат қилишингизни, ҳамда ота онага яхшилик қилишни амр этди.(Исроъ-23 оят)Ўз навбатида, мусулмон уламолар фикрича, жамият ҳаётида ҳусни хулқ шаклланиши ва одатга ойланиши учун ёш авлодни ортиқча тергаш ёки худа беҳудага бирор нарсани ман этиш кифоя қилмайди. Чунки бу иш нафснинг ўз одти ва кўникмасидан воз кечиб, узоқ муддат риёзат чекишни тақозо этади. Гўзал хулқ ва тарбияга эга бўлмаган киши ҳеч қачон муваффақиятли натижага эриша олмайди. Шу боисдан ҳам, татбия берувчи мураббий аввало ўз одоби билан ўрнак бўлиши лозим. Ана шундагина тарбия ўз кучига эга бўлади, ва аста секин кутилган натижага эришилади. Ваҳоланки аслида оммавий маданият соясида кириб келаётган ахлоқсизлик, беҳаёлик, зўравонлик ва бузуқлик каби иллатлар, дунёдаги ҳеч бир халқнинг миллий маданиятига ҳам умумбашарий қадриятларга йўғрилган ор номус, шарм ҳаё каби тушунчаларни ҳаётимиз мазмунига айлантиришимиз, айниқса онага ҳурмат, аёлга эҳтиром мардлик ва жасурлик сингари хислатлар билан қалбимизни сайқаллашимиз асосий ва заиф бўлиб қолмоқда.
Навоий шаҳар бош отинойиси Бурхонова Чинни.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Канимех туманида
"Қосим Шайх" жоме масжидида рамазон ҳайити намози
РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК
Фуқароларни қабул қилиш куни
Навоий вилоятида ҳам ифторлик дастурхонлари ёзилди
"Таровеҳ" намозларига ташриф буюрувчи фуқароларнинг хавфсизлиги ишончли таъминлаш
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш