Ислом маърифатининг замонамиздаги ўрни.

5-11-2021, 13:37 admin Мақолалар 385

Ислом маърифатининг замонамиздаги ўрни.

“Осонлаштиринглар, оғирлаштирманглар, хушхабар беринглар, нафратлантирманглар”. (Хадиси шарифдан)
Тарихга эътибор берсак, дин кириб борган уйларда соддалик, муомилалик, ватанпарварлик, катта-кичикка иззат хурмат каби инсоний фазилатлар, илм-фан барқарор бўлганини кўрамиз. Пайғамбаримиз (соллалоҳу алайҳи васаллам) “Икки иш турса бири оғир, бири енгил бўлса, енгилини танланглар”-деб марҳамат қилганлар. Бирор кишини исломдан таълим бериш учун бирор жойга юборсалар ҳам хох у муомилада, тоат ибодатда бўлсин, осонлаштиришга юмшоқ муомилада бўлишга буюрганлар.
Бу борада Қуръон каримда “Аллоҳ сизларга енгиллик истайди, оғирликни ҳоҳламайди” (Бақара сураси 185-оят)- деб мархамат қилинади.
Афсуски бугунги кунда айрим шахслар томонидан ўзи учун қийин қилиб олиб ўзгаларга ҳам машаққатли кўрсатмоқдалар. Мусулмонлар ҳаётини оғирлаштирувчи фатволар бериш билан ҳалолни ҳаромга чиқармоқдалар.
Лекин инсонлар ўрттасидаги ижтимоий-иқтисодий масалаларда ислом дини жамиятдаги вазият ва зарурий эҳтиёжлардан келиб чиқиб диний қоидаларига хилоф келмаса муайян ўзгаришлар қабул қилинади.
1. Мисол: Пайғамбаримиз (соллалоҳу алайҳи васаллам) “Кимки қабрларни зиёрат қилса, биздан эмас” -деганлар. Сўнгра вақт ўтгач қабр зиёрати охиратни эслатиб туришлиги юзасидан зиёратга рухсат берганлар.
2. Мисол: Пайғамбаримиз (соллалоҳу алайҳи васаллам) пайтларида тарових намози ўқилмаган. Умар (р.а.) таровех намозини жамоат билан ўқишликни жорий қилдилар.
3. Мисол: Абу Бакир (р.а.) Мусхафни жамладилар ва ўзларидан сўнг Умар (р.а.) ни халифаликка тавсия қилдилар.
Макка фатхидан аввал хижрий еттинчи йилда мусулмонлар Умра зиёратига отланган чоғда Маккаликлар орасида “ Пайғамбар (соллалоҳу алайҳи васаллам) ва сахобалар Мадина безгагидан чарчаган” деган гаплар тарқалди. Бу гапларни асоссиз эканлигини билдириш учун сахобийларга елкаларини очиб куч ғайратга тўла эканликларини билдириш Мушрикларга согликлари жойида эканликларини кўрсатиш учун елкаларини очиб Кабани илдам қадам ташлаб тавоф қилдилар. Мутаассиб шахслар “Ким бизнинг ишимизда унда бўлмаган янгилик киритса у рад этилади”-деган хадисни махкам тутади. Лекин бу каби янгилик, таълимотлар жамият ҳаёти билан ҳамоханг бўлса, жамият хаёти билан уйғунлашсагина уларни ҳаётда қўллаш мумкин. Чунки, ислом дини қотиб қолган эмас, у ҳар доим инсон эҳтиёжларини ҳисобга олади ва керакли кўрсатмаларни тавсия этиб боради.

ЎМИ Навоий вилояти вакиллигининг
хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси: У.Холова
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш