Ота- онамизга осий бўлмайлик!

24-01-2017, 18:33 Istamjon Khamrayev Мақолалар 2 669

Ислом дини таълимоти инсонларни эзгулик ва хайрли амалларни қилишга буюради. Динимиз буюрган амалларидан бири фарзандларнинг ўз ота-оналарига яхшилик қилишлари ва уларнинг кўнгилларига озор етказмасдан доимо улар рози бўладиган гўзал амалларни қилишликка буюради.
Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади: “Сен менга ва ота-онангга шукр қилгин” яъни, ким Аллоҳга шукр килиб (тоат ибодатларни адо қилиб) ота-онасига яхшилик қилмаса Аллоҳ унинг қилган амаллари қабул қилмайди. Демак кўриниб турибдики ҳар-биримиз ота-оналаримиз олдидаги фарзандлик бурчларимизни тўла-тўкис адо қилмоғимиз зарур экан.
Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васалламдан сўралди: “Қайси амаллар яхшироқдир?” У киши айтдилар: “Ўз вақтида ўқилган намозлар, кейин ота-онасига яхшилик қилиш...” дедилар.
Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам: “Сизларга гуноҳи кабираларнинг энг катталари ҳақида хабар берайми? (яъни кечирилмас гуноҳлар) (улар) Аллоҳга ширк келтириш ва ота-онага оқ бўлишдир ” , дедилар.
Бизнинг халқимиз азалдан ота-боболаримизнинг муқаддас динига мос бўлган “Ота рози Худо рози” нақлига мос равишда тарбия топиб келишган. Лекин минг афсуски гуруч курмаксиз бўлмаганидек орамизда ота-она қадрини билмайдиган уларни ҳақорат қилиб ўз отасини урадиган кимсалар ҳам йўқ эмас.
Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ ота-онасига оқ бўлган кишини лаънатлади” , дедилар.(ҳаким ривояти)
Уламоларимиз айтадилар: Аллоҳ таоло ота-онасига оқ бўлган кишини шу дунёнинг ўзида жазолайди .
Ота-онасига оқ бўлган инсонни ўз оиласида ҳам жамиятда ҳам қадр қиммати, ўз ўрни бўлмайди. Инсон учун бундан оғир жазо бўлмаса керак. Аллоҳ паноҳ берсин.
Шундай экан ҳаммамиз Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам: “Сизларга у иккови ёки жаннатингиз ёки дўзахингиз бўлади” яъни хизматида бардавом бўлсангиз сиз жаннатни ўзингизга вожиб қиласиз, агар хизматидан бўйин товласангиз дўзахни ўзингизги вожиб қиласиз деганларидек олдимизда ҳам қарз ҳам фарз бўлиб турган вазифаларимизни ҳис этиб ота-оналаримизнинг хизматларида собит қадам бўлиб, дуои хайрларини олиб дунё ва охиратда яхшиликларига эришайлик.

Дилшод Ибрагимов
“Мулла Махмуд” жоме масжиди имом-хатибискачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш