Бағри кенг ўлкам.

27-03-2021, 16:52 admin Мақолалар 458

Бағри кенг ўлкам.

Мустақил ўлкамиз Ўзбекистонимизда 130 га яқин миллат вакллари турли динларга эътиқод қилувчи халқлар бўлиб, алҳамдулиллаҳ тинч-омон, аҳил иноқ яшаб келмоқдалар. Ана шу эзгулик ва тинч осойишталик омили бўлган диний бағрикенглик тамойилларини янада мустаҳкамлаш ва ривожлантиришга диёримизда алоҳида эътибор қаратилиб келинмоқда. Юртимиз мустақлликка эришгач, барча исломий қадриятлар, масжид ва мадрасалар зиёратгоҳлар, нодир тарихий манбалар асориатиқалар мусулмонларга қайтариб берилди. Ўлкамизда яшаб меҳнат қилаётган кўп сонли мусулмонлар қатори бшқа дин ваклларининг ҳам эмин эркин ибодат қилишлари, диний-таълим олишлари учун барча шарт-шароитлар яратилди. Аллоҳ таоло Ўз каломида баён қилган диний бағрикенглик асосини кўрамиз. "Дин тўғрисида сизлар билан урушмаган ва сизларни ўз юртинггиздан ҳайдаб чиқармаган кимсаларга нисбаттан яхшилик қилишинггизни ва уларга адолатли бўлишинггиздан Аллоҳ сизларни қайтармас, албатта Аллоҳ адолатли кишиларни севар",(мумтаҳана 8-оят) Динимиз асоси боқий Қуръони карим ва ҳазрат пайғамбаримиз (с. а. в) нинг ўчмас таъминотларида қўни-қўшничилик, жамиятдаги барча инсонлар билан бўладиган ўзаро муомилада бағрикенглик тарғиб қилинган. Ҳазрат Расули Акрам(с.а.в) нинг ҳадисларидан бирида ғайридин бўлган қўшнига ҳам инсонийлик юзасидан яхши чиройли муомилада бўлишга буюрганлар. Қайси жамиятда диний-бағрикенглик тамойиллари ҳаётда ўз талқинини топса, ўша жамиятда ўзаро хурмат ва самимият қарор топиб, барча инсонлар тинч осойишта ҳаёт кечирадилар. Аллоҳ таоло юртимиз халқларини фаровон айлаб, Ватанимиз тинчлиги ва осойишталигини барқарор қилсин.
Хатирчи тумани бош отинойиси:
Раимова Самия.

ЎМИ Навоий вилоят вакиллиги
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш