" Фасодни иложи"
Исломни инсонпарвар динлиги , ер юзида бағрикенглик ва улфатликни кенг ёядиган, саодатга етаклайдиган мукаммал шариат эканлигида ҳеч шубҳа йўқ.Ҳақ ақида буни яққол намоён қилади.
Ақидамиз:
ولا يخرج العبد من الايمان إلا بجحود ما ادخله فيه.
"Банда иймондан чиқмайди, токи иймонга киргизган нарсаларни инкор қилмагунича"
Чунки куфр ва иймон бир- бирига зиддир.Бири иккинчисини йўқ қилиши учун уни ўрнига келиши керак.
Муьмин - иймонга тасдиқ ва иқрор қилиб киргани учун муьмин бўлади.
Ва иймондан чиқиб кофир бўлмайди, токи инкор қилиб ( тили билан) ёлғонга чиқармагунча.(Яьни тасдиқ билан иқрорни зиддини қилмагунича иймондан чиқмайди.)
Агар иймонида жазм ва тасдиқ билан қолиб, гуноҳи кабира қилса ҳам бу банда муьмин ҳисобланади.
Биронта муьмин кофир деб ҳукм қилинмайди- токи муьмин бўлишига сабаб бўлган нарсаларни инкор қилмагунича.
والإيمان هو الإقرار باللسان و التصديق بالجنان. ( و هو القلب)
"Иймон тил билан иқрор ва қалб билан тасдиқ қилиш" (ишониш)
Машойихлар ихтилоф қилдиларки- Иймон ҳақиқатда нимадан иборат?
Имом Мотуридий айтадики:
Иймон ҳақиқатда қалб билан тасдиқ қилишдир.Аммо бу қалбдаги ботиний иш бўлиб,ундан воқиф бўлишни имкони йўқлигидан Аллоҳ таола тил билан иқрор бўлишни унга ( иймонга) далил қилди.Дунёда ҳукмларни ижроси учун шарт қилди.
( Яьни иймонли бўлса , кейин Аллоҳ таолани ҳукмларини бажаради ва савоб топади.)
Дунёдаги хунрезликларнинг сабаби ҳақ ақидадан адашишдир.Ўзини динини яхши билмаган жоҳиллар , душманларнинг тузоғига тушиб, уларни йўлидан юриб , кўп касофатларга сабабчи бўлмоқда.
Мусулмонларни, Уламоларни бир айб қўйиб, кофирга чиқармоқда.Пайғамбар алайҳиссалом кўрсатган йўлдан тойиб, адашмоқда.
Бу салбий ҳолатларни иложи соф ақидадир.
"Шарҳул--ақидатит-Тоҳовия лил Бобиртий китоби асосида Сўфи Аллоҳёр жомеъ масжиди имоми Бобоназаров Хайруллоҳ.