"Яхши қўшни бўлайлик".

29-04-2021, 12:04 muslim Мақолалар 408

"Яхши қўшни бўлайлик".

Муқаддас ислом динимизда қўшничилик борасида кўплаб ҳадислар бор. Пайғамбаримиз Муҳаммад ( с.а.в ) : " Жабройил алайҳиссалом менга қўшни ҳақида шунчалар давомли кўп васият қилганларидан қўшни меросхўр бўлса керак, деб гумон қилдим " дедилар.
Яна бир ҳадисда Расулуллоҳ ( с.а.в ) " Эй Абу Зарр агар шўрва пиширсанг, унинг сувини кўпайтириб қўшниларингдан ҳам хабар олгин " дедилар.
Халқимизда "Ҳовли олма қўшни ол " деган мақоли бежиз айтилмаган.Манашу мақолларданми ? Расулуллоҳ ( с.а.в ) нинг ҳадислариданми ,тасирланиб " Ўрик дарахти ва қўшни " мавзусида шеър ёздим, мана шу шеърни сизларга ҳам илиндим.

Ўрик дарахти ва қўшни.

Қаҳротон қишдан сўнг келади баҳор.
Келинлар эрта тонг турарлар наҳор.
Супага сув сепиб супурар дарҳол.
Эсар майин шабада ёқимли бу ҳол.

Далада олма ўрик, роса гуллаган.
Меваси ширин, йирик Аллоҳ қўллаган.
Энди қиззиқ воқия сўзлайин сизга.
Аллоҳ яна борлигин кўрсатди бизга.

Қарангки биз ўрикни ташқарига экибмиз.
Кунига ҳар - хил миш - миш айтиб келар қўшнимиз.
Нима эмиш ўрикни ўғирлаб ер болалар.
Буни кўриб туриб ҳам қайтармасмиш оналар.

Эй қўшнижон бор бўлинг, дейман оҳиста кулиб.
Агар егингиз келса сиз ҳам олингда юлиб.
Агар қўшни билсангиз, дарахт эккан бир савоб.
Мевасин еса ўзга, минг савобда - минг савоб.

Аллоҳ ушбу неъматни бизга берибди шукур.
Фақат ўзимиз еб ҳам бўлмайликда ношукур.
Ҳар-бир еган нарсада қўшнининг ҳам ҳаққи бор.
Ахир бир-биримизга бўлмайликда дилозор.

Арзимаган бир ўрик орани ҳам бўзаркан.
Сўзлайверса қўшнилар эр ҳам ипин узаркан.
Дерман: дадаси қўйинг, қўшни ҳар нарса дейди.
Шамол ўрикни тўкса, қурт-қумирсқа ҳам ейди.

Қолаверса қушлар ҳам ўрикни чўқиб ейди.
Болалар еса агар савоби тегсин дейди.
Бу гапдан сўнг эримнинг, жаҳли анча пасайди.
Дерман қўшним ҳозирча уйга келмай турсайди.

Шом вақтига бир маҳал, тўс-тўполон бошланди.
Ҳалиги ўрик дарахтин, томирдан қўпориб ташлади.
Аллоҳнинг қудратига қойил қолмай, илож йўқ.
Энди ўрик дарахтдан ниҳол тугур асар йўқ.
Ҳаммадан ҳам қўшнининг кўнгли бўлди энди тўқ.
Бехос кўзим ёшланди, энди ўрик дарахт йўқ.

Конимех тумани Бобоназарова Лобархон.скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш