Мавлиди Шариф

14-11-2018, 16:01 admin Мақолалар 1 144

“Ёниб турган ўтга совуқ сувни қўйганда олов қандай ўчса Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтган одамни гуноҳлари ҳам шундай ўчади” – дедилар, ҳазрати Абу Бакр розийаллоҳу анҳу. Асри саодатда Набий алайҳисаллом ёнларида юрган саҳобалар у кишини ҳарбир ҳаракат ва гап – сўзларини диққат билан ўзлаштириб бошқа саҳобаларга ҳам етказишар ва олинган илмни мустаҳкам бўлсин учун ёдлаб, амалга татбиқ қилишар эди. Пайғамбаримиз алайҳисаллом вафотларидан кейин эса саҳобалар бу илмларни ҳеч бир ўзгаришларсиз тобеинларга таълим бердилар, тобеинлар эса табба тобеинларга ўргатишди. Кейинчалик эса бу маълумотларни барчасини йиғиб, сийрат, суннат ва бошқа турдаги илмий китоблар ҳолига келтирилди. Инсонларнинг дунёга бўлган рағбатларининг ошиши, араб тилини мукаммал билувчиларнинг сонини камайиб кетиши оқибатида Муҳаммад Амин соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак суннатларини ўқиб ўрганиш деярли имконсиз бўлиб қолди. Уммати Муҳаммаднинг илмини ошириш, у зотнинг гўзал хулқ ва амалларини йўқолиб кетмаслигини, оммавий савотсизликни олдини олиш мақсадида баъзи бир оли ва уламолар томонидан у киши туғилган ойда Роббиул аввал – Мавлид ойини кўтаринки ўтқазиш, унда Росули Акрам соллаллоҳу алайҳи васалламни ёд этиб, кўплаб салавотларни ўқиш, сийрат ҳамда хулқлари ҳақида билим бериш мақсадида тарғиб қилинган. Бир неча асрлардан буён Роббиал аввал ойининг кириб келиши барча мўъмин мусулмонлар учун ҳақиқий шодиёна бўлиб қолганига сабаб шуки, сарвари коинот, биринчи муаллим, бу дунёдаги ҳидоятчимиз, оҳиратдаги шафоатчимиз, Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам ер юзига раҳмат қилиб юборилган яъни у зот дунёга келган улуғ ойдир. Халқимиз орасида бу ойни “Мавлид ойи” деб аташади ва қадрлашади. Дарҳақиқат, Муҳаммад алайҳисалломнинг мавлидлари - туғилишлари инсоният учун, қолаверса бутун дунё учун нурнинг туғилиши, бараканинг туғилиши, икки дунё саодатининг туғилиши ва жоҳилият зулматларида ҳидоят маёғининг туғилиши бўлиб тарихга кирган. Мана шу сабаблардан ҳам ушбу ойни ниҳоятда улуғлаймиз, унинг кириб келишида қалбларимиз қувончга тўлади, кўпроқ савобли амалларни қилиб қолишга шошиламиз, нафл рўза ва ибодатларни қилишга уринамиз. Росули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам пайғамбарларнинг энг охиргиси, Қуръони каримни яъни то қиёматгача боқий қоладиган илоҳий китобни бутун дунёга, халқларга етказганлари, у кишининг шаъриятлари қиёматгача боқий қоладиган бўлгани учун ҳам у зоти муборакни сийрат ва сифатларини ўқиб – ўрганиш ҳамда амалда ҳам жорий қила олиш ҳар бир мўъмин – мусулмон учун ниҳоятда аҳамиятлидир. Чунки Қуръни каримни тўғри тушуниш, уни мазмун - моҳиятини чуқур англай олиш учун ҳам Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни сифат ва сийратларини ўрганишимиз биз учун вожиб амал ҳисобланади.

Кармана тумани “Қосим Шайх” жоме масжиди имом хатиби: М.Юнусов

скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш