Куни кеча "Қосим Шайх" жоме масжидида имконияти чекланганлар учун "Мавлид ойи" муносабати билан отинойиларимиз томонидан эҳсон дастурхони ёзилди. Отинойиларимиз бу ойнинг фазилати, барокоти Пайгамбаримиз соллаллоҳу алайҳи вассаламнинг ҳаёт йўллари, сийратлари, сифатлари, бизга ибрат буладиган ахлок - одоблари тўғрисида, диний уламо ҳамда шоир, Имом Жаъфар Барзанжийнинг "Мавлуду -ш -шариф" китоби орқали ихчам ва тушунарли ҳолда сурдо таржимонлари орқали келганларга тушунтирилиб берилди. Эҳсон дастурхонига маҳалланинг кекса нуроний онахонлар ҳам таклиф этилдилар. Оилаларимз фахри бўлган онахонларимиз бундай тадбирни ташкил этилганидан бошлари осмонга етди. Дастурхонга миллий таомимиз бўлмиш - ош тортилди ва ниҳоясида Сарвари олам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи вассаллам ва ўтган аждодларимиз ҳақларига Қуръон тиловат қилиниб, халқимиз, юртбошимиз, раҳбариятимиз ҳақларига ва ташкилотчи отинойиларимизни ишларига ривож тилашиб, кўппдан кўп дуолар қилдилар. "Бундай тадбирлар вилоятимизнинг барча туманларида навбатма - навбат ўтказилиб келинмокда"- дейди ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги бош имом хатиби хотин - қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси У. Холова ўз баёнотида.
"Мавлид ойи" учун имконияти чекланган фуқароларимиз учун "Эҳсон дастурхони" ёзилди