"Неъматлар ичра азиздир инсон".

25-10-2021, 14:10 admin Мақолалар 614

"Неъматлар ичра азиздир инсон".
Парвардигори олам бандаларининг насибаларини Ўзи истагандек яратган.
Баъзиларга ҳусн, баъзиларга қобилият, яна бирига моддий имконият, бошқа бирига эса уни тушунадиган, қўллаб - қувватлайдган яхши жуфти ҳалол ато этган. Баъзи бандаларини катта имкониятлар эшигини очиб қўйиб, бошқаларини торлик ва мушкулотларга дучор этиб синайди.
Тақдирдан нолиш мўъмин бандага хос эмас.Чунки имонли инсон, Роббиси Унинг тақдирини тайин қилганини, унга бўйсунмоқ бурчи эканини билади.
Инсон ўз насибасига рози бўлса, қўлидан келадиган ишларни мукаммал бажаришга ҳаракат қилса, Аллоҳга энг гўзал шукр этган бўлади .Чунки хақиқий шукр берилган неъматлар қийматини билиб, уларни ўз ўрнида ишлатиб, Яратганнинг ризоси учун қўлламоқдир.
Инсон Аллоҳнинг тақдирига ишонмаса, ўзига нисбатан хақсизлик қилди деб ўйланади ва хаёти нотинч кечади.Улар доим салбий хиссиёт таъсирига тушади ва ишларини тўғри ташкил қила олмайди.
Инсон ўз насибасига рози бўлса, қўлидан келадиган ишларни мукаммал бажаришга харакат қилса, Аллоҳга энг гўзал шукр қилгувчи бўлади.
Теран фикрлайдиган инсон хаётни қадрлайди, турли воқеа - ходисаларга собит турадиган бўлади.
Тақдири азалга рози бўлган кишини эса, қайғу аламларни хотиржам енгишга кўринади.
Абу Ҳурайра розияллоху анху ривоят қилган Хадисда пайғамбаримиз алайхиссалом: " Аллоҳнинг берганига рози бўл, инсонларнинг энг бадавлат бўл!".( Имом Термизий) деб марҳамат қилганлар.
Аксарият одамлар улуғ неъматга, улкан ютуққа Эгам бўлишни хохлайди.Нафсга қул бўлиб, ҳар нарсанинг энг яхшисини истаги инсоннинг бошқаларнинг ризқига чанг солишдир.
Ношукрлик-- бахтсизлик келтиради. Зеро нолиш, насибасига рози бўлмаслиги инсонни хеч қачон хеч нарсасини ўзгартирмайди, аксинча дардини янада оширади.
Шукр қилиш, қўлидаги неъматлардан бошқаларга улашиш, қўлидаги неъматлардан кўнгли тўлишлиги ижобий туйғуларни оширади.
Масалан Соғлом одам " Худога шукр ,соғлигим яхши" деб, қўл дан келганча яхшилик қилади.
Аксинча ношукр банда" Нега ундай,
Фалончи бундай- ку, дея ўз ахволини оғирлаштиради.
Унутмайликки,инсонни атрофи тўла неъматлардан иборат.
Аллоҳ таоло мархамат қилади:
" Ким бир яхшилик қилса, биз унга ўша ишида яхшиликни зиёда қилурмиз. Албатта, Аллоҳ ўта мағфиратли, шукурдир.
.
Учқудуқ туман" Қизилқум" жомеъ масжиди имом хатиби хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Одинахон Тўрақулова
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш