"Огохлик давр талаби"

18-10-2021, 08:29 admin Мақолалар 1 219

"Огохлик давр талаби"

Бисмиллаҳир Рохманир Рохийм.
Огохлик бугунги замон шароитида ҳар қачонгидан кўра долзарблик касб этмокда. Бугунги огохлик халкимизни айникса, ёшлар қалбини, руҳиятини, ақл-идрокини ва умуман маънавиятини жаҳонда юз бераётган мафкуравий тахдидлардан мухофаза қилишни ўз ичига олади.
Бугунги интернет, компьютер, телефон, телевизор ва турли ахборот воситалари ёшларни ўзига жалб қилиб улгурди. Минг афсуски бу воситалар кўп холларда миллий ва диний қадриятларимизга таъсир кўрсатмокда. Ёшларимизни тўғри йўлдан оздириб адаштириб қўймокда. Интернетда нима тарғиб қилинса барчасини қабул қилавериш асло мумкин эмас. Ёшларимизни телефон, телевидение, компьютер ва интернетдан оқилона фойдаланиш йўлларини ўргатиш уларнинг мазкур ахборот манбаларидан фойдаланишларини назорат қилиб туриш орқали эришиш мумкин. Токи хали суяги қотиб улгурмаган ёшларимизнинг беғубор маънавиятига зарар етмасин. Шиддат билан ўзгариб бораётган хозирги замонда беъмани хуружлар кўпайиб, уларнинг инсон ва жамият хаётига салбий таъсир қилмоқда.
Инсон умрининг ҳар дақиқаси яхшиликларга рахмат ва баракотларга тўла. Биз ота-оналар бу фурсатлардан унумли фойдаланиб, фарзандларимизни чиройли тарбиялайлик. Фарзандларимиз тарбиясига бефарқ бўлмаслигимиз керак. Кўзларимизни еаттароқ очиб, зийраклик ва огохлик билан бундай хамлаларга қарши турмоғимиз лозим. Ёшларимизни бўш вақтларини назорат қилиб туришимиз , хар хил спорт машғулотларига беришимиз керак. Маънавий етук ва рухан соғлом тарбиялашимиз учун китобга меҳр қуйдиришимиз, китобни дўст туттиришимиз керак. Шундагина ёшларимизни ёд ғоялар таъсирига берилишини олдини олган бўламиз.
Аллох барчамизга фарзандларимизни маънавий баркамол, руҳан соғлом, солих ва солиха қилиб тарбиялашни насиб этсин.

Кармана туман Катта мачит МФЙ отинойиси Худойбердиева Манзура.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Канимех туманида
"Қосим Шайх" жоме масжидида рамазон ҳайити намози
РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК
Фуқароларни қабул қилиш куни
Навоий вилоятида ҳам ифторлик дастурхонлари ёзилди
"Таровеҳ" намозларига ташриф буюрувчи фуқароларнинг хавфсизлиги ишончли таъминлаш
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш