Огоҳлик давр талаби, ёхуд миссиоонерлик ҳақида...

19-03-2021, 10:53 admin Мақолалар 628

Огоҳлик давр талаби, ёхуд миссиоонерлик ҳақида...

Миссионерларнинг бугунги кундаги фаолияти ҳеч бир минтақа, ҳеч бир давлат бундай таҳдиддан холи эмаслигини кўрсатади. Бундай ҳолатларнинг олдини олиш учун эса миссионерларнинг моҳиятини тўғри ва чуқурроқ англаш, уни бартараф этиш йўлида мақсадли, тизимли ва тадрижий фаолият олиб бориш зарур.
Миссионерлик-умумий маънода бирор динга эътиқод қилувчи халқлар орасида бошқа динни тарғиб қилиш. Бу сўз лотинча сўздан олинган бўлиб, "вазифа топшириш"," вазифа берувчи "деган маънони англатади. Миссионерлар фаолиятини кенг тарғиб қилиш учун барча соҳалардан фойдаланишга эришишмоқда.
Илк миссионерлар асосан ўша даврларда ҳам анчагина ноёб касб ҳисобланган ва юқори қадрланган табиблик фаолияти билан шуғулланиб, инсонларни даволаш билан бир қаторда динни тарғиб қилар эдилар. Ҳозирда эса тиббий соҳадаги ўринлари янада ривожланмоқда. 1992 йил 20 июлда миссионер Сергей Рахуба томонидан ташкил этилган" Руҳий тикланиш "миссионерлик марказларини ривожлантириш концепциясида тиббий миссияларнинг асосий вазифаси:" Янги черковларни тузиш ва инжиллаштириш ", деб белгилангани ҳам бу соҳага бўлган эътиборнинг мақсадини яққол ифодалайди.
Миссионерлар турли хил ижтимоий-маърифий тадбирларни тез-тез ўтказишдан ижтимоий онгда ўз фаолиятлари ҳақида ижобий тасаввурни шакллантирадилар, ўзаро муносабатлар ўрнатиш ҳамда маҳаллий ҳокимият вакиллари билан алоқаларни яхшилашдек мақсадларни кўзлайдилар. Бундай тадбирлар аҳолининг турли қатламлари, жумладан ёшларни кенг жалб эта олади.
Миссионерлик билан шуғулланишга ҳаракат қилаётган айрим диний ташкилотларнинг у ёки бу ўрта мактабга янги ўқув йилига тайёргарлик кўриш учун таъмирлаш материаллари олиб бериш, ибодатларга қатнайдиганларнинг бевосита таъмир ишларида қатнашиши шаклида ёрдам беришга ҳаракат қилишлари ортида ҳам ғараз мақсадлар ётишини англаш қийин эмас.
Ахборот йўналиши ҳажман кенг, мазмунан ранг-баранг, узатилишига кўра тезкор бўлган бугунги кунда газета ва журналлар, уларга хос хусусиятлардан усталик билан фойдаланишга интилиш миссионерликни амалга оширишнинг муҳим бўғинига айланганини алоҳида қайд этиш лозим.
Муайян қарашлар ва қадрятларни яшин тезлигида оммалаштириш, тарқата олиш имкониятига эгалиги туфайли радио ва телевидение кишилар онги ва қалбига таъсир ўтказишнинг тезкор ва катта шиддат билан кечишига замин яратмоқда. Маълумотларга кўра, 2006 йилда миссионерлик ғоялари билан суғорилган 118 та кинофильм яратилиб, улар Голливуддаги фильмларнинг 41 фоизини ташкил этади. Мутахасислар фикрича христианлик руҳи билан суғорилган фильмлар жангари ва фантастик фильмлардан ҳам кўпроқ даромад келтирмоқда.
Бугунги кунда интернетдан, компьютер тармоғи, балки космик алоқа йўлдошлари, радиосигнал, кабел телевиденияси, телефон, уяли алоқадан фойдаланиш тезлик билан ривожланмоқда. Миссионерлар эса бу каби воситалардан унумли фойдаланишмоқда.
Бир қарашда миссионерларнинг дастурлари инсоният равнақи, дунёда тинчлик ўрнатиш, муҳтожу бечораларга беғараз кўмак кўрсатишга қаратилгандай туюлади. Аммо чуқурроқ назар ташланса, уларнинг барчасидан маълум, аксарият ҳолларда ғаразли мақсадлар кўзланаётгани аён бўлади. Аввал улар ўзларини сахий ва инсонпарвар кўрсатиб, кейинчалик асл қиёфаларини ошкор қиладилар. Баъзи ҳолларда "шунча яхшиликлар эвазига" христианликни қабул қилиш талаб этилади.
... Шундан келиб чиқиб, рисолада миссионерликнинг олдини олишнинг ҳуқуқий асослари ҳамда бу жараёнда диний маърифат ва бағрикенгликнинг маданиятнинг ўрни ва аҳамияти масаласига ҳам алоҳида эътибор берилган. Айни дамда миссионерлар ёшларни, аёлларни, ҳатто кексаларни ўз домига тортиш каби манфур ишларини амалга оширмоқдаки, шу сабаб бизни доим огоҳ бўлишликка ундайдиган ва уларнинг ғаразли фаолиятидан бошқаларни ҳам огоҳ этишдек маъсулиятли иш зиммамизда турган бир пайтда яшаш жойларимизда буни олдини олиш ва зарарли оқибатлари ҳақида айтиб ўтиш лозим деб ўйлайман.

Қизилтепа туман бош имом хатиби хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Файзиева Мукаррам.
https//t.me/Bastomiy_uz
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш