“Қариси бор уйнинг париси бор”.

7-10-2021, 15:02 admin Мақолалар 1 136

“Қариси бор уйнинг париси бор”.
Инсон фарзанди яратилганида ёнида ўлимнинг тўқсон тўққиз сабаби ҳам бирга бўлади. Агар у ушбу сабаблардан халос топиб яшаса, унга кексалик насиб этади.
Ҳадиси шариф.
Аллоҳ таолога беадад шукурлар бўлсин, мустақиллик ва тинч замона шарофатидан юртимизда диний ибодатлар эмин-эркин адо этилмоқда. Масжидлар намозхонлар билан тўла. Ёшу –қари бирдек ибодат билан шуғулланишларига шароит яратилган. Ибодатларга қаршилик йўқ. Юртбошимиз , муҳтарам Президентимиз саъй-ҳаракатлари билан ибодат қилувчиларга ҳамма жойларда, масжидлардан тортиб меҳмонхоналаргача керакли шароитлар муҳайё қилинган. Кексаликнинг ўзига яраша гашти , ҳузур-ҳаловати бор. Фарзанду набиралар қуршовида, келинлар ва қизларнинг тансиқ таомларидан тановул қилиб, ҳовли –жойларнинг тозалиги, озодалиги, ёшларнинг ҳурмат –эътибори, эъзозидан баҳра олиб яшашга нима етсин! Кексалик неъматини ато этган Яратганга чексиз шукроналар айтиб яшаш нақадар завқли! Ахир кексаликка етганлар бор , етмаганлар бор!
Ёшлар кексаларга нисбатан юксак одоб, чексиз ҳурмат , ширин тил билан муносабатда бўлишлари лозим. Ҳадиси шарифда:
“Уч тоифа кишиларни : мусулмон қария, олим ва одил подшоҳни фақат мунофиқ инсон ҳурмат қилмайди”- дейилган.
( Абу Умома ривояти.)
Бу ўринда ота-оналар, мураббийлар ва фарзанд тарбиясига масъул бўлган барчамиз ёшларни катталарни ҳурматлаш, эҳтиром қилиш фазилат эканлигига ўргатишимиз лозим. Бунга муносиб ўрнакни муҳтарам Президентимиздан олишимиз лозим бўлади. Айни кунларда юртимизда ташкил этилаётган “Кексаларимиз ҳамиша эъзозда” рукнидаги тадбирлар бунга яққол мисолдир.
Аммо, ҳамма ерда ҳамма кексаларимиз ҳам шундай эъзоздами? Афсуски, йўқ. Ёлғиз яшаётган қариялар, саховат уйларида яшаётган қариялар.... Ахир, улар ҳам фарзанд ўстиришган. Тарбиянинг қаеригадир қусур етгандирки, шу қисмат бошларига келган.Таниқли ёзувчимиз марҳум Ўткир Ҳошимов “Меҳр ниҳолини қаровсиз қолдирманг, ундан қаҳр дарахти униб чиқиши ёдингизда бўлсин!” деганлар. Тарбияда қайси йўл билан бўлмасин , хоҳ бемеҳрлик , хоҳ ортиқча талтайтириш, ҳаром луқма едириш, илм-ҳунар эгаллашга эътиборсизлик мана шундай оқибатларни келтириб чиқаради.Ота-онасига эътиборсиз фарзандларга “ жаҳаннам оловидан ҳэҳтиёт бўлинг!!” деб ҳайқиргинг келади, кишини.... Қайтар дунё деганлар, бир бошингизга тушиб қолишиям бор-дегинг келади. Атрофимизда шундай инсонлар бор. Бундай инсонлар ҳар бир қишлоқда ҳеч бўлмаса битта топилади, агар кўп бўлмаса... Шаҳарда нисбатан шароит яхши, барибир ёлғиз яшаш азоб... Ҳукуматимиз бекорга бунча бонг урмаяпти , кексаларимизни эъзозлайлик деб. Ҳали телефонга муккасидан кетган ёшларимиз оила бошлиқлари бўлишса, у ёғини Аллоҳимнинг ўзи билади.... Исломий тарбия олганларида шундай ҳоллар бўлмасмиди... Нима бўлгандаям, ёшларимиз тарбиясига эътиборли бўлиб, уларни ёши катталарга ҳурматда бўладиган қилиб тарбияласак, бир куни кексайганимизда ўзимизнинг ҳолатимиз яхшироқ бўларди. Халқимиз бекорга айтмаган “Қариси бор уйнинг париси бор” деб. Кексалар бор уйнинг фариштаси бўлади. Уларнинг дуолари билан Аллоҳ таоло бало- қазолардан асрайди. Қолаверса одамзод қариликка ўзидан-ўзи етиб қолмайди. Катта ҳаётий тажриба билан етади. Ҳамма нарсани ўзим биламан демасдан, уларнинг ҳаётий тажрибаларини ўрганишимиз лозим. Биздан бир ёш катта бўлсаям, уларнинг ҳаётий тажрибаси юқори бўлади.
Кексаларимиз омон бўлсинлар, юртимизни Аллоҳ таоло уларнинг дуолари билан асраб турибди. Юртимизда ҳамиша тинчлик , омонлик бўлсин, илоҳим!

Навбаҳор тумани Сарбозор маҳалласи отинойиси Жабборова Карима ҳожиона.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш