"Қариси бор уй"....

13-07-2021, 13:28 admin Мақолалар 584

"Қариси бор уй".... Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин. Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин. Халқимизда кексаларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатилиши каби ажойиб анъаналар мавжуд. Юртимиз ёшлари кексаларни кўрсалар, қўлларини кўксига қўйиб, салом берадилар. Уларнинг маслаҳати-ю, панд-насиҳатларига қулоқ соладилар. Ёши улуғларга уйнинг тўридан, дастурхоннинг бошидан жой берадилар. Дарҳақиқат, мамлакатимизда кекса авлод вакилларига эътибор ва ғамхўрлик, ҳурмат-эҳтиром, меҳр-оқибат кўрсатиш маънавий ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланган.“Қариси бор уйнинг париси бор” – деган нақл бизни доим инсонпарвар ғоялар сари етаклайди. Дарҳақиқат, бобо-ю бувижонларимиз, ота-онамизнинг ёнимиздаги ҳар бир дақиқаси, сўзлаётган пурмаъно сўзлари, бизни қўллаб-қувватлаб тўғри йўлга бошлаши, тўй-маъракаларимизда бош-қош бўлишининг ўзи қанчалик бебаҳо давлат.Кексалар оиланинг устунидирлар. Шундай экан, кексалари бор хонадондаги ёшлар, биринчи навбатда уларни эъзозлаб, бу дунёда уларнинг борлигига Аллоҳга шукроналар айтиб, иззат — ҳурматларини жойига қўйишлари лозим. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади:-«Роббинг фақат Унинг Ўзигагина ибодат қилишингни ва ота-онага яхшилик қилишни амр этди. Агар ҳузурингда уларнинг бирлари ёки икковлари ҳам кексаликка етсалар, бас, уларга «уфф» дема, уларга озор берма ва уларга яхши сўз айт!» («Исро» сураси 23-оят) «Ота-оналарнинг кексалик вақтида ҳар иккисини ёки бири бўлмаганда бошқасини рози қилиб, жаннатий бўлиб олмаган фарзанд хор бўлсин, хор бўлсин ва яна хор бўлсин»— дейилади, хадиси шарифда.( Имом Термизий, Бухорий) Оилам мустаҳкам бўлсин , фарзандларим одамлар хавас қилгули тарбияли бўлиб вояга етсин деганлар аввало ўз ота-оналарини қадрлашлари, уларнинг дуоларини олишга улгуришлари лозим.Тириклик вақтида уларнинг қадрига етиб, ҳурматини қилиб, холидан ҳабар олиб, кўнгилларини кўтариш даркор.
Учқудуқ тумани "Мустақиллик" маҳалласи отинойиси Файзиева Зилола.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш