"Она тилим жони дили"
Она тилимизга 1989 йил 21 октябрда давлат тили мақоми берилди. Бу юртимиз ҳаётидаги тарихий воқеа бўлди.Тил ҳар бир миллатнинг кўзгусидир. Тил бор экан миллат бархаётдир.Аллоҳга шукурлар бўлсинки Юртимиз мустақилликка эришгач ўз она тилимизда сўзлаша олдиган бўлдик.Неча йиллар давомида биз ўз она тилимизни , ўзлигимизни, урф одатларимизни , қадриятларимизни йўқотиб юзага чиқара олмадик.
Шукурлар бўлсинким биз йўқотган нарсаларимизга қайтадан эришдик ,ўзлигимизни танидик, қадриятларимиз тикланди ,энг асосийси ўз она тилимизда хеч кимдан қўрқмай гаплаша оламиз. Тил миллатнинг маънавий бойлигидир.Тил нафақат муомила воситаси балки халқнинг маданияти, урф одати, турмуш тарзи ,тарихидир.
Давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 21 октябрь куни ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганининг 30 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги нутқиларида "Дунёдаги қадимий ва бой тиллардан бири бўлган ўзбек тили халқимиз учун миллий ўзлигимиз ва мустақил давлатчилик Тимсоли ,бебаҳо маънавий бойлик, буюк кадриятдир, кимда -ким ўзбек тилининг бор латофатини , жозибаси ва таъсир кучини, чексиз имкониятларини хис қилмокчи бўлса, мунис оналаримизни аллаларини , минг йиллик достонларимизни, ўлмас мақомларимизни эшитсин, бахши ва хофизларимизнинг сеҳирли қўшиқларига қулоқ тутсин."деб ўзбек тилининг аҳамиятини янада улуғладилар.
Айниқса Президентимизнинг БМТ.Ассамблеясининг 75-сессиясида илк марта ўзбек тилида нутқ сўзлашлари Она тилимизни нуфузини янада юқори кўтарди.
Сувсиз дарё бўлмаганидек, тилсиз миллат ҳам вужудга келмайди.
Ёзувчи ва шоирларимиз тилимиз хавида кўплаб шеърлар ва хикматли сўзлар айтганлар. Она тилимизни мақтаб уни мадҳ этиб, калам тебратган шоир ва шоираларимиз ниҳоятда бисёр.
Масалан Хуршида Давроннинг қўйидаги шеърларини мисол келтиришимиз мумкин.
Келиб кетди неча дунёлар,
Кулди хаёт йиғлади ўлим.
Сен деб қурбон бўлди боболар.
Улар кетди сен колдинг ,тилим.
Хулоса килиб айтганда биз ўз она тилимизни асраб авайлашимиз, уни нуфузини оширишимиз, гўзал ва софлигини авлодларга мерос сифатида қолдиришимиз, дунёга танитишда ўз ҳиссамизни қўшишимиз керак.
"Тил яшаса миллат яшайди ".
Боболардан мерос қолган.
Бутун олам эъзоз қилган.
Бу дунёда ягонамсан.
Она тилим -жони дилим.
Сен анча вақт орзу бўлдинг
Рус сўзидан жуда туйдинг.
Охир ўзинг тиклаб олдинг.
Она тилим -жони дилим.
Навбаҳор тумани отинойиси Хайитова Маҳбуба