Тилни боғла дил билан,
Дилни боғла тил билан. (Халқ мақоли)
Халқнинг Ватани, давлати каби яна бир буюк, эҳтимолки, бирламчи бойлиги бор. Бу – унинг тили. Айнан тил одамлар гуруҳини бир миллат сифатида бириктиради, яъни халқни – халқ, миллатни – миллат қилади.
1989 – йил 21 – октябр “Давлат тили ҳақида”ги қонун қабул қилиниб, ўзбек тилига давлат тили мақоми берилди. Халқимизнинг муқаддас қадриятларидан бири бўлган она тилимиз ўзининг қонуний мақоми ва ҳимоясига эга бўлди. Она тилимиз миллий ўзлигимиздир Ўзбекистон Республикаси Конституциясида давлат тилининг мақоми ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлаб қўйилган. Шу тариқа ўзбек тили мустақил давлатимизнинг байроғи, Герби, Мадҳияси қаторида турадиган, қонун йўли билан ҳимоя қилинадиган муқаддас давлат рамзига айланди. Ватанимиз мустақиллигининг маънавий ва садоқат руҳида тарбиялашда ўзбек тилининг аҳамияти тобора ортиб бораётир.
Бугун мамлакатимизнинг барча худудларида Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили хақида” ги қонуни қабул қилинганинг 31 йиллиги кенг нишонланмоқда. Синовли дамларда хам халқимиз мустақиллик берган неъматларга, эрку озодлик, ўз тилининг мустақил ривожига шукроналар келтирмоқда.
Улуғ мутафаккир шоиримиз ҳазрат Алишер Навоийнинг ўзбек халқи маънавий дунёси, тилининг шаклланиб ривож топишида хизматлари беқиёс бўлган. Унинг мўътабар номи ижодий меросини доимо фахрланиб тилга оламиз. “Тилга эътиборсиз – элга эътиборсиз” деган пурмаъно сўзларининг мағзини англаймиз. Навоийнинг асарлари орқали она тилимизнинг беқиёс бойлиги, унинг буюклигини англадик. Унга бўлган меҳр- мухаббатимиз ошди.
Тил инсоннинг ўзаро алоқа воситаси бўлиб, Оллоҳнинг инсонга берган бебаҳо неъматидир. Миллатни миллатдан ажратиб тўрувчи асосий белгилардан бери ҳам тилдир. Ҳар бир миллатга халққа ўз тили азиз ва ардоқли. Шуролар даврида рус тили иттифоқ тили сифатида ривожлантирилди. У жаҳон миллати даражасига кўтарилди. Айниқса, кўп минг асрлик тарихга эга бўлган туркий халқлар ҳали ўз она тиллари дунёдаги ҳеч бир халқнинг тилидан кам эмаслигини ёқлаб чиқдилар. Бу йўлдаги сунъий тусиқларни писанд этмадилар. Мустақиллик арафасида оилавий ва бозор тили даражасига тушиб қолган ўзбек тилига давлат тили мақомини бериш ҳақидаги таклиф ва курашлар самарасиз кетмади. Давлат ҳужжатлари, даврий нашрлар, дарсликлар она тилимизда ёзила бошлади. Исмлар нотуғри ёзилиб, ўз эгасини ранжитган даврлар ортда қолди. Бу ҳалқимиз руҳини кўтарди.
Буюк мутафаккирлар фарзанд тарбиясига, унинг аҳлоқи, сўзамоллигига алохида эътибор бериб келанлар. Шарқ алломалари ахлоқий-тарбиявий асарларининг асосини Қуръони шариф суралари, Муҳаммад с.а.в фаолияти ва кўрсатмаларини ифодаловчи ҳадислар, ҳикматли ҳикоялар ташкил қилади. Бундй асарлар сирасига “Тўтинома”, “Қутадғу билиг”, “Гулистон”, “Бустон”, “Маҳбуб ул-қулуб”, “Қобуснома” асарлари киради. Бу асарлар асрлар давомида ўқувчини одобли, андишали, сўзамол инсон бўлиб тарбияланишида, ҳалолу ҳаромни фарқлаб улғайишида катта хизмат қилиб келган.
Хусусан сўз кучи ҳақида, сўзлаш меъёри ҳақида Қобусномада шундай ҳикоя келади: Бир кеча Ҳорун-ар Рашид туш кўради-ки, оғзидаги барча тишлари тўкилибди. Эрта тонг туриб, бир таъбирчини чақириб сўраби. “Бу тушнинг таъбири недур? Таъбирчи деди: “Эй амиралмўъминин, сенинг олдингда барча хеш, ақрабо ва қариндошларинг ўлғусидур. Ондан бошқа ҳеч киши қолмагай”. Бу сўзни эшитган Ҳорун-ар Рашид: -“Менинг барча қариндошларим ўлсалар, сўнгра мен қандай ишга ярайман ва не янглиғ рўзғор сурарман?” –деди ва унга таёқ урмоқни буюрди. Сўнгра бошқа бир таъбирчини чақирди ва тушини айитди. Таъбирчи: “Эй, амирал-муминин, сенинг умринг барча ақраболаринг умридан узоқ бўлур”,- деди. Хорун-ар Рашид деди: ”Икковининг ҳам таъбири негизи бир ерга борур, аммо бу ибора билан ул иборанинг орасида фарқ бағоят кўпдир”. Буюрди, сўнгги таъбирчига юз тилло бердилар...
Шунинг учун халқ орасида: “Ўйламай гапирган, оғримай ўлади”, “Тилингни тий омондур бошинг”, “Тил югуриги бошга”, “Тил топилса, душман ҳам дўст бўлур” деган мақоллар орқали фарзандларни тўғри тарбиялаб, дилингда бошқа нарсани ўйлаб, тилингда бошқа нарсани гапирма, айёр, муғомбир, тилёғламачи ёлғончи, иккиюзламачи бўлма, тўғри ўйла, тўғри сўйла, ростгўй бўл, дея ўгит бериб келинади. Бу каби шарқона ўгитлар асрлар давомида нуфузини йўқотмай келади. Тилга, сўзга эътибор билан қарашга тарғиб қилинади.
Қадимий тиллардан саналган ўзбек тили ўтган йиллар давомида мамлакатимиздаги юздан ортиқ миллат ва элат вакилларини ўзаро боғлайдиган меҳр-оқибат тилига айланди. Ҳозирги кунда тилимиз ҳатто нуфузли мамлакатлар минбаридан ҳам баралла янгрмоқда. Президентимизнинг БМТ Бош ассамблиясининг 75-сесссиясида ўзбек тилида сўзлаган нутқи гапимизнинг исботидир. Тил миллат қиёфасининг бир бўлаги, миллатнинг руҳи, давлат тимсоли, мулки халқнинг маданияти, урф-одати, унинг турмуш тарзи, тарихидир. Ҳар биримиз тилни авайлашга, авлодларга етказишга масъулмиз. Бунинг учун тилимиз софлигини асрайлик.
“Зарафшон” МФЙ отинойиси Исломова М.