"Умматнинг дуоси".

7-10-2021, 10:30 admin Мақолалар 438

"Умматнинг дуоси".


Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин.
Росулимга, аҳли оила дўстларига қиёматгача салом дурудларимиз бўлсин.
Нўъмон ибн Башийр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Дуо ибодатдир”, дедилар ва “Роббингиз: “Менга дуо қилинг сизни ижобат қилурман. Албатта, Менинг ибодатимда кибр қилганлар жаҳаннамга хору зор ҳолларида кирурлар”ни қироат қилдилар”
Термизий ривояти.
Аллоҳ таоло Қуръони каримда ваъда қилади: “Менга дуо қилинг сизга ижобат қилурман”(Ғофир 60 оят).
Аллоҳ таолонинг бу ваъдасида хато бўлиши мумкин эмас. Шу боис чин дилдан дуо қилиш лозим ва у албатта мақбул бўлади. Дуоларнинг қабул бўлиш сурати турли хилдир. Баъзи вақтларда ўша сўраган нарсаси берилади. Ва баъзи вақтларда у нарса Аллоҳ таолонинг илмида банда учун муносиб ёки фойда берувчи бўлмайди. Бас, Аллоҳ таоло ундан яхши ва фойдали нарсани дунё ёки охиратда ато қилади. Шу тарзда ҳар дуонинг уч фойдаси бор:
1. Дуо қабул бўлиши билан мурод ҳосил бўлади;
2. Ҳар дуога савоб етади;
3. Дуо қанча кўп қилинса, шунча Аллоҳ таоло билан алоқа ортиб боради.
Дуо қилувчининг одоби қиблага юзланиш, қўлни кўтариш, тил билан қилиш ва энг биринчи ҳамду сано ва дуруду шариф ўқиш кирсада, агар уни ўрни бўлмаса, бас усиз ҳам дуо қилиш жоиздир. Шунинг учун Аллоҳ таоло дуони шундай осон қилдики, тақрибан ҳар вақт ва ҳар жойда юриб, айланиб ва ишлаб туриб ҳам сўраш мумкин бўлади. Агар тил билан сўраш ўрни бўлмаса (масалан, ҳожатхонада ёки бошқа жойда), бас қалбдан сўраш ҳам мумкин бўлади.
Дуода катта-катта нарсаларни сўраш зарур эмас, балки ўзининг катта, кичик ҳожатларини Аллоҳ таолодан сўраши лозим. Бу шу даражадаки, ҳадисларда келишича, оёқ кийимнинг тасмаси узилса ҳам, бас Аллоҳ таолодан сўранглар
Термизий ривояти.
Шу боис бу гапни одатга айлантириш лозимки, қачон жуда кичик ҳожатга рўбарў келса, уни Аллоҳ таолодан сўрасин. Арзимаган бирор машаққат бўлса, уни кетказишни ҳам Аллоҳ таолодан сўралади. Шу тарздаки, болага қачон бир муаммо рўбарў келса ёки бирор кичик машаққат етса, у ўз онасини чақиргани каби инсонга ҳам бирор ташвиш келса, Аллоҳ таолони чақириши лозим бўлади. Айланиб, юриб, туриб, ўтириб ва иш қилиб ва ҳар вақт кичикдан кичик нарсаларни Аллоҳ таолодан сўрашни одатга айлантирса, Аллоҳ
хоҳласа жуда тез тараққий топади.
Умму Салама розияллоху анхудан ривоят қилинади: "Набий соллоллоҳу алайхи васаллам бомдод намозида салом бериб ( бўлгач): " Аллохумма инний асъалука ъилман нафиъан ва ризқон тоййибан ва ъамалан мутақобала", деб айтар эдилар.
Демак Аллоҳим бизга берган фурсатдан фойдаланиб қолмақлик учун дуо билан Ўзидан ёрдам сўрамоғимиз ,Ўзига яқин бўлмоғимиз лозим экан .
Азиз биродар, келинг яна дуо қиламиз:
.Аллоҳим, ўзим билганим холда Менга бирор нарсани шерик қилишимдан асрашингни Сендан сўрайман.Ўзим билмагани холда ширк қилиб қўйган бўлсам, Сендан кечиришни тилайман. Албатта, Сен ғайбларни билгувчи Зотсан.

Учқудуқ туман имом хатиби хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси О. Тўрақулова.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш