“Эрта турмуш қуришнинг салбий оқибатлари”

27-05-2021, 11:19 admin Мақолалар 1 326

“Эрта турмуш қуришнинг салбий оқибатлари”
“Никоҳ икки дунё саодатига йигит ва қизни бирга элтувчи муқаддас ришта бўлсин!”
Ўзбекистон мусулмонлари идораси жорий этган никоҳнома китобчаси бўйича барча маълумотлар тўлиқ қайд этилиб, никоҳланувчиларга тақдим этилишини, қонуний никоҳ ёшига етмаган ёшлар ўртасида шаръий никоҳ тузиш қатъий тақиқланишини, имом-хатиблар жойлардаги ҚФЙ ва МФЙ мутасаддилари билан ҳамкорликда норасмий шахслар никоҳ ўқишига қарши тушунтириш ишлари олиб боришларини йўлга қўйиш керак.
Кўпчилик эрта оила қурган қизларда камқонлик, камқувватлик кузатилади. Бундай ҳолатлар келинларнинг узоқ вақт бўйида бўмаслиги, хомиладорлик оғир кечишига, гўдаклар нобуд бўлиши ёки ногирон туғилишига, туғруқдан кейинги асоратларга, ҳатто бепуштликка олиб келиши мумкинлигини шифокорлар таъкидлайди.
Баъзи инсонлар Ислом дини қизларни барвақт узатишга чақиради, деган нотўғри тушунчада юрадилар. Бу асоссиз гап. Исломда ҳали балоғатга етмаган, турмушга тайёр бўлмаган ўсмир қизларни узатиш ёки никоҳлаш лозим, деган гап йўқ.
Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам: “Илм талаб қилиш ҳар бир мусулмонга фарздир”, деб таъкидлаганлар (Байҳақий ривояти)
Зарурий кўникмаларни эгалламагунча, билим олмай туриб турмушга чиққан қиз аёл, рафиқа, она, бека, жамият аъзоси сифатидаги вазифаларини тўкис адо этишга қийналади. Зеро, динимиз таълимотларига кўра илм олиш, маърифатли бўлиш, ҳаёт учун зарур бўлган барча кўникмаларни ўрганиш ҳар бир қиз бола учун ҳам фарздир. Агар шундан олдин турмуш қурсалар, ўқиш ҳам чала, оила юмушлари ҳам, фарзанд тарбиясидаги норзик жиҳатлар ҳам тўлиқ бажарилмай қолишига йўл очилган бўлади. Фарзанд тарбияси оилада энг биринчи вазифага киради. Оилада фарзанд тарбияси билан асосан она шуғулланганлиги сабабли, аёл қизларимизни тўлиқ ва комиллик билан илм-маърифат олишига биз катталар уларга шароит яратиб беришимиз керак.
Турмуш қуриш, оила тебратиш, фарзанд тарбияси, муомала маданияти каби муҳим ишларда диний ва миллий анъаналаримизга риоя қилиш, оила ва никоҳ борасида давлатимиз чиқарган қонун-қоидаларга қатъий амал қилиш зарур. Афсуски, ҳозирги кунда баъзи чаласавод кишилар ўзбошимчалик билан юқорида айтилган никоҳ шартлари бажарилишини сўраб-суриштирмай, боз устига, ёшларга оилада эр ва хотиннинг ҳақ-ҳуқуқларини, талоқ масалаларини тушунтирмасдан, келин-куёвларга насиҳат қилмасдан, енгил-елпи шаръий никоҳ ўқимоқдалар.Ўзларининг чаласавод эканликларини билганликлари учун икки ёшни никоҳлашдек масъулиятли ишни “енг ичида” ўтказишга уринадилар.
Ҳанафий мазҳаби мўътабар манбаларидан “Дуррул мухтор” китобининг “Никоҳ фаслида” бундай дейилади: “Одамзодга никоҳ ва имондан бошқа ҳатто жаннатда ҳам давом этадиган ибодат йўқ. Оила шундай саодатбахш бир боғки, у ҳатто жаннатда ҳам давом этади. Ҳар қандай шартнома маълум муддатдан сўнг ўз кучини йўқотади, аммо бир бирларидан рози бўлган умр йўлдошларнинг биргаликдаги ҳаёти ўлим билан ҳам тугамайди.”
Ноқонуний никоҳларнинг олдини олиш учун шаръий никоҳларни фақат расмий жомеъ масжидлар имом-хатиблари ёки имом ноиблари ўқишини, шаръий никоҳ ўқишдан олдин келин-куёвларнинг расмий оила қурганлиги ҳақида ФҲДЁ бўлимлари гувоҳномаси олинишини таъкидлаш зарур.

Хатирчи тумани “ Учқора “ МФЙ отинойиси Умарова Ойжамол.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш