Зарарга ҳужжат бўлмасин.

30-09-2021, 12:33 admin Мақолалар 407

Зарарга ҳужжат бўлмасин.

Инсониятни йўқдан бор этган Аллоҳу таолога чексиз ҳамдлар инсонларни тарбият этиш учун, ва амр—фармонларини етказиш учун юборган барча пайғамбарларга саломлар, охир замон пайғамбари Муҳаммад Мустафо салоллоҳу алайҳи васаллам ҳазратларига чексиз дуруду саловотларимиз бўлсин !
Азизлар, сизу биз техника ривожланган, косметика, кибернитика асрида яшаяпмиз.
Илм неъмат орқали улкан ютуқлар, оламшумул янгиликлар ҳар куни ўз жамолини кўрсатиб турибди.
Ёшларимиз олаётган билимлари, эришаётган ҳар соҳадаги ютуқлари биз оналарни хурсанд қилади ва улар ҳаққига дуодамиз.
Аммо гуруч кўрмаксиз бўлмаганидек, улар орасида нотўғри йўлга кетиб қоладиганлари ҳам учраб дилимизни хуфтон қилади ва уларнинг келажагини боши берк кўчага кираётгани, охир оқибатини хароб қилаётгани бизни ташвишлантиради.
Куйиниб тўғри йўлини топишлари учун дуода бўламиз.
Бугунги кунда интернет, фейсбук, инстаграм, ватсап ва тик ток деб аталмиш дунё хабарларини тарқатаётган кўпи ёлғондан иборат чалакам чатти овозаларга бой янгиликлар гувоҳи бўлиб турибмиз.
Фойдаланувчилар бу каби қулайликлардан оқилона ва тўғри фойдаланса илми ошадиган, икки дунёда яхши ном қоладиган яхшилик аслида.
Фақат тўғри ёндашувда бўлинса ажри савобли ишлар қила олишади.
Аммо кўзимиз тушадигани ёки эшитадиганимиз салбий ҳолатлар эса кундан кунга кўпаймоқда.
Зарарга ҳужжат ҳолатлардан ташвишга тушамиз, қадриятларимизни эслаймиз, ўкинамиз, болаларимизга насиҳатлар қилишга уринамиз.
Ҳой болажоним еўзингни оч, сени дунёга келтирган Роббинг ёмон эмас яхши бўлишингни хоҳлайди, ёмон эмас яхши ишда ўзингни кўрсатишингни хоҳлайди, бу учун савол жавоб куни ҳам бор, у ҳар бир бошга тушади.
Ўзингдан, қўлингдан теварак атрофингга фақат яхшилик келадиган ишлар учун яратилгансан, болам, ёмондан ҳамма безор, бўлмагин сен дилозор, —дегинг келади.
Огоҳлантириш, насиҳат қилиш биз кексаларнинг вазифамиздир.
Эшитганини қулоққа олиш сизларнинг зиммангиздадир.
Интернет саҳифаларида ва қатор шу каби сайтларда баъзан нохуш хабарлар тарқатилади, қўпол постлар ёзилади, ҳақоратли сўзларни эшитамиз, бу ўринда ўтган алломаларимизни фикрлари, тақволари, қалбларини нечоғлик соф сақлаганларини эслаб, асарларини ўқиб ҳар биримиз бу дил сўзларини ўқиб эмас, уқиб олиш кераклигини ҳис этамиз, ҳавола этаётганимизни ўзингиз ҳам гувоҳи бўлинг, азиз замондош.

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтади:

"Бир итнинг устидан куладиган бўлсам, итга айлантирилиб қўйишдан қўрқаман".

* * *

Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳу айтади:

"Йўлда бир одамнинг қўйни эмиб турганини кўриб устидан кулсам, ўлмасдан илгари ўзим ҳам ўшандай эммасдан ўлмасам керак, деб қўрқаман".

* * *

Иброҳим Нахаий раҳимаҳуллоҳ айтади:

"Мен ўзим ёқтирмайдиган нарсани кўраман, сўнгра уни ёқтирмаслигимни айтишдан шунга мубтало бўлиб қолишдан қўрқишим тўсиб туради".

Раббим! Бизнинг қўлимиздан, тилимиздан мусулмонларни саломат қил! Бизни ҳам бошқалар қўлидан ва тилидан омонда сақла! Золимлар сафида қилиб қўйма! Мазлумларга нажот бер! Омин.
Бу замонда интернет деган неъматни ёмон амалларга сарф этаётганларнинг ҳоли нима бўларкин?
Одамларни ураётган, қийналаётган, жон топшираётган, ёқалашаётганларига кўмак бериш ўрнига видеога олиб, ростми, ёлғон аудиоларни, видеоларни тарқатаётганларнинг ҳоли нима бўларкин?
Оёғи қолиб, тили билан юраётганлар, ғийбат қилиб, миш-миш тарқатаётганларчи?
Ит, мол, қўй, маймунни ҳоли яхши эмасми улардан, минг карра яхши!
Нега улар келажагидан қўрқмаяпти?
Охиратини, оқибатини ўйламаяпти.
Зарарига ҳужжат бўлиб қолиши, бошига ёмон кунлар тушиши мумкинлигидан хавотири йўқ!
Ахир, ўлим, охират, савол-жавоб ҳар биримизнинг бошимизда борку.
Олдинда бизни ҳисоб китобимиз турибди.
Дунёни бузиш эмас, ўнглаш учун келганмизки, бу соҳада яхшиликда фаол бўлайлик.
Инсоннинг ҳоли хароб.
Аллоҳ ўнгласин!
Ҳа, Аллоҳ ислоҳ қилсин.
Бу ҳақда сизнинг фикрингиз қандай азиз замондош ?

Навоий вилояти Хатирчи тумани, "Деҳқонобод" маҳалласининг отинойиси Асомова Шоҳистахон.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш