"Келин ҳам Яратганнинг неъмати".
Бисмиллаҳир Рохманир Рохийм. Бандасига беҳисоб неъматлар берган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин. Аллоҳнинг сўнги ва суюкли Пайғамбари Муҳаммад Мустафо салоллоху алайхи васалламга дуруду саловотлар бўлсин.
Ҳар бир ота-онанинг орзуси уғлини оқила, доно, солиха қизга уйлантириш. Никохдан кейин янги оила барпо бўлади. Янги оила янги ўтқазилган кўчат демакдир. Бўй чўзиб гуркираб кетиши учун зийрак боғбоннинг парвариши лозим. Келиннинг янги жой, янги рўзғор, янги феълли инсонларга ўрганиб кетиши осон эмас. Азиз қайнонажон, сиз шундай йўл тутингки, нихолингиз дарахтга айлансин, кўкка бўй чўзсин. Янги келин кўнглида эзгу ниятлари, яхши хислатлари янги оила аъзоларининг ҳурматини қозонишга ҳаракат қилади. Айрим вақтлар тажрибасизлиги боис хатоларга йўл қўяди. Буни яхши тушунган қайнона келинни яхшисини ошириб, ёмонини яширади, хато ва камчиликларини ётиғи билан тушунтириб яхши гапиради. Янги хонадонни паст-баландини тушуниб олгунга қадар қайнона қўлласа, меҳр бериб ўргатса, оқила келин ҳам шунга муносиб жавоб қайтариб, қайнонасига қиз бўлишга ҳаракат қилади, иншаоллох.
Аллоҳ таоло бундай мархамат қилади: "Сунгра яна ўша кунда (киёматда), албатта, (сизларга ато этилган барча) неъматлар туғрисида сўроқ қилинурсиз!" ( Такоссур сураси 8-оят).
Яхши қайнона Аллоҳдан қўрққани учун ҳам келинидан айб топмайди. Сабр билан тарбиялаб йўлга солади. Аммо, гуруч курмаксиз бўлмаганидек, келиннинг кичик хатосидан фожиа ясаб, оиланинг тинчини бузадиган, хатто ажиримларга сабаб бўладиган қайноналар ҳам йўқ эмас.
Мана шу келин уғлингизнинг жуфти ҳалоли, бўлажак набираларингизнинг онаси.
Келинларимизни қилган хатолари учун койимайлик, балки босиқлик билан тушунтирайлик. Қўлимиздан ишларимизни олиб, оғиримизни енгил қилган келинларимиздан дуоларимизни дариғ тутмайлик. Кенг феъл кечиримли бўлайлик. Келин ҳам яратганнинг неъмати.
Ҳар бир келинчакка эрига вафодор ёр, фарзандларига меҳрибон она, қайнона ва қайнотасига келин эмас қиз, оиласи тинч бўлишини Аллоҳим насиб этсин. Омин.
Кармана туман "Катта мачит" МФЙ отинойиси Худойбердиева Манзура.