Фирқаланиш залолатдир

20-08-2017, 10:15 admin Мақолалар 1 652

Фирқаланиш залолатдир


Фирқаланиш залолатдир
Пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо саллоллоҳу алайҳи васаллам огоҳлантириб айтадиларки: «Яҳудий динидагилар 71 фирқага, насронийлар 72 фирқага бўлиниб кетган эдилар. Менинг умматим эса афсуски 73 фирқага бўлингайлар. Улардан биттасигина нажот топиб омон қолур, қолганлари эса дўзах аҳлидирлар» (Бухорий, Муслим, Абу Довуд ва Термизий ривоятлари).
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламнинг бу айтганлари вафотларидан кейин ўз тасдиғини топди. У фирқалардан Қадария, Муржиа ва Хаворижларни ўз ҳадиси шарифларида номма-ном келтириб, улардан огоҳ бўлишни васият ҳам қилган эдилар.
Демак, зикр этилганлардан 20 фирқа Рофизиялар, 20 фирқа хаворижлар, 20 фирқа кадарий ва муржиалар, 12 фирқа қолган нажжория, бакрия, зирория, жаҳмия, карромия каби оқимларга тақсимлаб чиқилса, умумий сони ҳадиси шарифда айтилган 72та адашган фирқаларнинг ададига тўғри келади.
73-фирқа эса, Аҳли Сунна вал-Жамоа дея аталувчи мазкур ҳадиси шарифда қайд этилган ножия (нажот топувчи) фирқадирким, Абу Ҳанифа (Имом Аъзам), Имом Молик, Имом Шофиъий, Имом Аҳмад, каби буюк мужтаҳид алломалар ва уларнинг издош ва маслакдошлари унга мансубдирлар. Кенгроқ айтадиган бўлсак, бу саодатманд жамоага Жаноб Расули акрам саллоллоҳу алайҳи васалламдан тортиб, саҳобаи киромлар, тобеъинлар, табаъа тобеъинлар, фиқҳий мазҳабларнинг асосчилари каби мужтаҳидлар, муҳаддислар, араб тили наҳви ва адабиёти намоёндалари, қироат ва тажвид ровийлари, тассаввуф шайхлари, аҳли тариқатлар ҳамда турли бузғунчи оқимларга эргашиб кетмаган мусулмонлар кирурлар.
Оқимлар ҳар ҳил бўлиб, бўлиниб кетганлиги, баъзи кишилар тушуниб тушунмай у ёки бу оқимларга кўшилиб жамиятимиз тинчлигига хавф солаётганлигини кўриб турибмиз, ушбу бузғунчиликлар ислом илмини яхши билмаганликдан, ислом динини аниқ тушиниб етмаганликларидан келиб чиқаётгани ҳеч кимга сир эмас. Шунинг учун сизларга ушбу ривоятни айтиб ўтишни жоиз деб билдик:
Ривоят қилишларича Ҳасан Басрий ҳазратларининг бир авом муриди бўлган экан. У бора-бора устозининг ҳузурига кам келадиган бўлиб қолибди. Бундан хавотирланган Ҳасан Басрий унинг ҳолидан хабар олгани борибдилар. Ҳузурига нега кам бораётганлигини сураганларида мурид ҳар куни тунда Аллоҳнинг ҳузурига чиқиб, У билан сўзлашаётганини айтибди. Шайх дебдиларки: “Ундай бўлса бугун гаплашгани чиққанингизда менинг ҳам номимни зикр қилинг” дебдилар. Мурид тунда ўша ҳол яна юз берганда устозини сўзи ёдига келиб, «Ҳасан Басрий» деган экан, муриддан у ҳол батамом йўқ бўлибди, қараса бир гунгтепани устида ўтирганмиш. Уни ҳар куни гўёки Аллоҳни ҳузурига олиб чиқаётган фариштадек кўринган нарса - шайтон экан. Шундай ҳолат юз бериб, бу мурид илм олишга жуда қаттиқ берилиб, шайтон ҳийлаларидан воқиф бўлгани ҳолда замонасининг машҳур зотларидан бўлиб етишган экан.
Азизлар! Шайтон ҳар қадамда адаштириш учун ҳамла қилиб туради, огоҳ бўлиб, соф эътиқодда мустаҳкам туришимиз ҳар биримиз учун энг асосий мақсаддир.



Хатирчи туман “Оқ масжид” жоме масжиди имом хатиби Мўйдинов Юсуф.скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш