"Залолат эшиги" (давоми..)

28-07-2021, 19:27 admin Мақолалар 632

"Залолат эшиги" (давоми..)

Инсонларни залолат эшигига рўбару қиладиган гуноҳлардан бири - Уламоларни ва миллат фақиҳларини ғийбат қилиш, таъна қилиб обрўсизлантириш эканлигини баёнида давом этамиз.

Бу гуноҳ эгаси фосиқлик исмига сазовор бўлишини оятда баён қилинди.(ўтган мақолада)

Энди бу гуноҳни яна бир асосий зарари ҳақида хабар берамиз.
-Ким бир ёмон одатни жорий қилса, унинг гуноҳи ва то қиёматгача шу одатга амал қилганларни гуноҳи ушбу ишни жорий қилувчига бўлади.
Худди яхшиликка далолат қилувчи ҳам, шу яхшиликни қилган каби бўлганидек, ёмонликка далолат қилувчи ҳам шу ёмонликни қилган каби бўлади.
و قد قال تعالى: ونكتب ما قدموا و اثارهم
( يس 12. )
"Уларнинг ( ўлимидан олдин) юборган амалларини ҳамда асоратларини ( оммага фойдали ёки зарарли ишларини) ёзиб қуюрмиз."
( Ясин. 12)
Бир зот тўғри айтган:
وما من كاتب إلا سيلقى
غداة الحشر ما كتب بيداه
فلا تكتب بكفك غير شيء
يسرك في القيامة ان تراه
Байтни қисқача маъноси:

Ҳар бир қалам тутгувчига қиёмат куни ўзи қўли билан ёзган нарсалари берилади.
Шундай экан сен қўлинг билан фақат қиёмат кун сени қувонтирадиган нарсаларни ёз."
Бахтли инсон дунёдан ўтиши билан гуноҳлари ҳам тўхтаган ( ўлган) инсондир.
Имом Шотибий роҳимаҳуллоҳ айтадилар:
Дунёдан ўтиши билан гуноҳлари ҳам тугаган кишига жаннат бўлсин.( дуо қилдилар). Ва вайл бўлсинки, бир инсон ўлсаю, гуноҳлари тирик қоладиган бўлса.Шу қолдирган гуноҳ одати туфайли қабрида юз - икки юз йил азобланади.Токи шу гуноҳ одати йўқ бўлмагунича у сўралиб турилади."
Энди кимики, Уламоларга таъна қилиш ва уларни сўкишни жорий қилса ва унга бу ишда бошқалар эргашса, гуноҳи шу одатни жорий қилганга бўлади.
Яъни, эргашганларни гуноҳи ҳам бунга юкланади.
Агар ўзидан кейин мана шу одатни ( уламолар ғийбати) қолдириб,тавба қилмасдан кетган бўлса, бу гуноҳнинг бахтсизлиги, у ўлиб кетгандан сўнг ҳам унга етиб туради.
Хорликдан паноҳ сўраймиз.
Вилоят имоми Тоҳир Рўзиев.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш