"Хаё иймонландир".
Очиқ сочиқ кийиниш, айримлар даъво қилаётгандек, эркинлик ёки тараққиётни англатмайди. Балки бу қолоқликнинг, маданиятсизликнинг белгисидир. Бу ҳақида Аллоҳ шундай марҳамат қилади:" Илгариги жоҳилиятнинг очиқ сочиқлиги каби очиқ сочиқ юрманг".(Азҳоб сураси 33-оят).Бироқ шуниси аниқки, қиз боланинг эгнидаги либос унинг шахсияти, маънавияти ва ички дунёсининг инъикосидир. "Қалбим пок бўлса бўлдида", деган даъво билан яримяланғоч кийиниб юриш қуруқ даъво, ўз-ўзини алдашдан бошқа нарса эмас.
Аёл кишига инсоний ҳусусиятлари, руҳий ахлоқий гўзалликлари, шахсияти, хатто либоси ҳам бир четда қолиб, фақат қуруқ ҳузурбахш жисмдан иборат деб қараш, у билан шу асосда муомалада бўлиш уни таҳқирлашдан бошқа нарса эмас. Ҳозирги курда кўплаб хотин-қизларимиз ўз миллий кийимларимиздан воз кечиб, кийинган-кийинмаганининг, хатто эркак ёки аёллигининг ҳам фарқига бориб бўлмайдиган ярим яланғочларга эргашиб кетишмоқда.
Либос инсон танасини иссиқ ва совуқдан тўсадиган бўлиши, аврат саналадиган аъзоларни беркитадиган бўлиши, шаҳватни қўзғатишга сабаб бўлмаслиги шарт." Батаҳқиқ, сизларга авратингизни тўсадиган либос ва зийнат либосини нозил қилдик. Тақво либоси-ана ўша яхшидир(Аъроф сураси, 26оят). Либос жинсий майлни қўзғатмайдиган, баданнинг шаклини, рангини билдириб турмайдиган, танадаги аъзоларни бўрттириб еўрсатмайдиган бўлиши лозим. Фақат ётоқхоналарда кийиладиган кийимларга бу каби шартлар қўйилмайди. Зотан либос ҳаёга, иффатга эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларнинг соф инсоний суратда кечишига ундаши керак.
Навоий шаҳар бош отинойиси Бурхонова Чини