Либос Аллоҳ таолонинг одам болаларига берган улкан неъматларидан бири бўлиб ҳисобланади. Инсон либоси авратини ёпиш ва гўзал кўринишга эга бўлиш билан бирга бу борада бир қанча одобларга риоя этишни ҳам талаб қилади. Ҳар бир инсон ақл-идроки, фаҳму-фаросати ва диди билан кийинмоқлиги лозим. Агар кийим оддий ва дид билан кийилган бўлса, бу албатта ўша инсон тўғрисида ижобий баҳо беришга ундайди. Кийим инсонларни ажабланишига ва ҳавасига сабаб бўлади. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай деб марҳамат қилади: “Эй одам болалари сизларга авратларингизни тўсадиган либос ва зийнат либосини нозил қилдик. Тақво либоси - бу яхшироқдир. Ана ўшалар Аллоҳнинг оят белгиларидандир. Шоядки, эслатма олсалар” (Аъроф сураси 26-оят). Инсон либоси билан кийинишини эмас балки кимлигини намоён қилади. Авратларини очиб юришлик динимизда ҳам, миллийлигимизда ҳам ёмон кўриладиган амаллардандир. Аёлнинг эркак каби, эркакнинг аёл каби кийиниши Аллоҳ таолога маъқул келмайдиган амаллардандир, чунки Аллоҳ аёл ва эркакни алоҳида соғлом фитратда яратди. Бундай либосларни кийиш миллийлигимизга ҳам диний қадриятларимизга ҳам мутлақо зиддир. Тўғри, бугунлик кунда ёшларимиз чиройли кийимларни кийишни, замонавийликни яхши кўришади, лекин ўз жойида кийимларга қўйилган талабларни ҳам унутмаслигимиз лозим. Кийим узун бўлиши, шаффоф бўлмаслиги, ҳамда кенг бўлишлиги, қомат билиниб турадиган даражада тор бўлмаслиги лозим. Чунки кийимнинг калта, тор, шаффоф бўлишлиги инсонни соғлигига зарар бўлиш билан бирга турли фитналарга ҳам сабаб бўлади. Шариатда аврат саналган барча аъзоларни беркитиб юришга кўрсатмалар берилган. Чунки инсон ҳаёти давомида жамиятда яшар экан, у хоҳ кийимда бўлсин, хоҳ зийнатда бўлсин ўзгалар назарини ўзига жалб қилиши ва ўзига қаратиши гуноҳ ҳисобланади. Ҳозирги вақтда қоп-қора рангли либосларда ўраниб юриш, ўзга миллатларнинг кийимини кийишлик урфга айланиб бормоқда. Тор-танқис, очиқ-сочиқ, калта-култа, йиртиқ шимларда юриш ёшларимизга урф бўлиб қолди. Либос кийишда бирор қавмга тақлид қилиш тўғри бўлмайди. Негаки, қалб ҳам ўша қавмга мойил бўлиб қоларкан. Кишининг ҳақ ёки залолат йўлидан кетиши унинг қалбига боғлиқ бўлади. Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи вассаллам “Ким бошқа қавмга тақлид қилса у ўша қавмдандир” – дедилар. Яъни инсон тақлид қилиши билан ўзга қавмдан бўлиб қолишлигини таъкидламоқдалар.
Бугунги кунда “Европача маданият” ва “Мода” билан биргаликда кишиларнинг ўз авратларни очиб юриш ва беҳаёлик иллатлари ҳам кириб келмоқда. Айниқса “Европача маданият”ни орқасидан қувиб бошқа миллат вакилларига тақлид қилиб кийинаётган кишиларимизни кўриб таажубга тушасан киши. Ахир бизни бутун дунё ҳавас қилгулик минг йиллик қадриятларимиз бор. Европага маданиятни ким танитди ўзи? Бизни аёлларимиз, момоларимиз эмасми? Улар кенг кўйлаклар кийиб, бошларига фаранг рўмолларни ташлаб, қадам ташлайми, ташламайми деб “ғоз” юриш қилиб юрган кезларида, ҳали Европадагилар кийинишда маданият борлигини билишмаган ҳам эди. Бутун авлоду-аждодларимизнинг номлари тарихда буюк шарафларга лойиқ бўлган асл ўзбекнинг фарзандларига ҳозирги кунда нима бўлмоқда.
Миллатнинг шанига ор ҳисобланган кийимларни кийишдан сақланиш керак. Ўтмишда яшаб ўтган дунёларга устоз бўлган ота-боболаримиз, момоларимиз сиймоларини тасаввур қилишимиз билан кўз олдимизда уларнинг виқорли кўринишлари намоён бўлади. Баъзи кийимлар уни кийган кишига кўча-кўйда бемалол одобсизлик қилиш имкониятини беради. Бугунги кунда “Оломонча маданият”ни орқасидан қувиш, ёшларимизни онгини бузиб, енгил-елпи ҳаётга ошно қилиб, юрт равнақи, халқимиз тинчлигига ҳам таҳлика солмоқда. Бу эса бориб-бориб шундай давом этадигапн бўлса, фарзанд ота-онасини, ота-она фарзандини танимайдиган даражага етиб, жамиятимизда бузғунчиликларни ва фитналарни келиб чиқишига сабаб бўлади. Ғарбда эркаклар шани, ор-номуси, аёллар иффати деган тушунчани бой берилганига анча бўлди. “Эркин ҳаёт” тарзида тарғиб қилинаётган ахлоқсизлик, ҳаёсизлик, оила мустаҳкамлиги ва ёшлар тарбиясига катта ҳавф солмоқда. Зеро пайғамбаримиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам “Бирорта ота-она ўз фарзандига хулқи-одобидан афзалроқ мерос бера олмайди” деб марҳамат қилган эдилар.
Ҳар бир оилада эркак кишини, отани шани улуғланиши, кексаларга ҳурмат, яқинларига меҳрли-оқибатли бўлишлик, қолаверса ёшларимиз миллий одобларимизни пухта ўрганиб етишлари, миллий қадриятларимиз, диний урф-одатларимизга, миллийлигимизга мос равишда, Ватанимизга, халқимизга меҳрли-оқибатли ва содиқ бўлишлик ҳар икки дунёда ҳам саодат келтиришини унутмаслигимиз лозим. Буюк мутафаккирларимиздан бири А.Авлоний “Тарбия биз учун ё ҳаёт-ё мамот, ё нажот-ё ҳалокат, ё саодат-ё фалокат масаласидир” деб таъкидлаганлар.
Аллоҳ таолонинг бизга берган либос неъматларига шукрона қилайлик, чунки бу дунёда кийиниш учун кийим топа олмайдиганлар қанчадан-қанча.
Ҳар биримиз хоҳ ёш, хоҳ кекса бўлсин, кийиниш, юриш-туриш, ахлоқ-одоб масалаларида бир-биримизга намуна бўлиб, юрт тинчлиги, ватан тараққиёти, жамиятимиз осойишталиги ва мустаҳкамлиги йўлида ўз ҳиссамизни қўшмоқлигимиз лозим.
Аллоҳ таоло барчаларимизни ушбу йўлда собит қадам айласин.
Вилоят бош имом хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси: У.Холова