Ваҳобийликнинг Ўзбекистонда пайдо бўлиш сабаблари

10-09-2021, 12:47 admin Мақолалар 356

Ваҳобийликнинг Ўзбекистонда пайдо бўлиш сабаблари
Саксонинчи йиллар охирига келиб социализм қўрғонининг бузилиши, собиқ Шўролар салтанатининг инқирозга юз тутиб бориши муносабати билан бошқа ҳаракатлар каби диний ҳаракатлар ҳам кучайди. Чунки марксча-ленинча назария етмиш йил давомида динга душманлик муносабатида бўлиб келди ва кўплаб диний арбоблар йўқ қилиб юборилди. Динга жуда катта зарба берилди. Кўп одамлар динга эътиқод қилмай қўйдилар. Чунки диний эътиқод жамиятдаги ҳукмрон кучлар томонидан қораланиб, унга қарши оммаий тарғибот ишлари кучайтирилди ва фуқаролар янги руҳда – Шўролар руҳида, марксча-ленинча ғоялар руҳида тарбиялана бошладилар. Одамларнинг диндан тобора узоқлашиши маънавий қашшоқликни келтириб чиқаради. Бу нарса охир-оқибатда салтанатнинг қулашига олиб келади. Маънавий қашшоқлик ҳар қандай ғайривонуний ҳаракатларнинг кучайишидаги бош мезон ҳисобланади. Натижада бутун дунёда диний омилнинг фаоллашуви собиқ шўролардан кейинги маконда ҳам ўз аксини топди. Россия, Европанинг собиқ социалистик мамлакатлари ва Шўролар таркибидан ажралиб чиққан янги мустақил давлатларда диннинг уйғониши айниқса кучайди. Бу даврда, яъни бир тузумдан иккинчи тузумга ўтиш вақтида жамият тараққиётида, бир жиҳатдан, диний эътиқоднинг ижтимоий-маданий ҳаётдаги табиий-мафкуравий зиддиятлар туғилишига имкон яратиш хусусиятлари кўринди.
Ўзбекистон миллий мустақилликка эришгандан кейинги дастлабки йилларида ҳали ҳокимиятнинг тўла қудратга эга эмаслиги, иқтисодий ва ижтимий қийинчиликлар, демократияни кўп кишиларнинг тўла англаб етмаганлиги, турли хил фирқаларнинг ва гуруҳларнинг, жумладан, диний-экстремистик гуруҳларнинг ҳам пайдо бўлишига сабаб бўлди. Бунинг устига Шўро ҳокимияти йилларида ислом динини чуқур билган, ислом фалсафасини, суннийликнинг аосий назарий ва амалий билимларни тўла ўзлаштирган олим ва руҳонийларни йўқотиб юбориш натижасида мамлакатдаги диний ишлар бир гуруҳ “чала муллалар” қўлига тушиб қолди. Улар назарий ва амалий кураш олиб боришга, суннийликни етарли ҳимоя қилишга ожиз эдилар.
1989-1992-йилларда Наманган вилоятида турли сиёсий чиқишлар авж олди. Бунга Конституциямиз талабларига зид ҳолда тузилган, диний оқимларнинг ғараз ниятларига хизмат қилган “Адолат”, “Ислом лашкарлари”, “Тавба” ҳаракати ва бошқалар сабаб бўлди. Ушбу оқимларга аъзо бўлган фуқаролар Ўзбекистонда Ислом давлати тузишга чақириқлари, ҳокимиятни қўлга олишга интилиб қилган ҳаракатлари билан оддий халқнинг тинчини буздилар. Қонунга хилоф равишда ташкил топган диний йўналишдаги оқимлар тоат-ибодат билан шуғулланиш ўрнига ўзларининг моддий таъминотларини яхшилаш мақсадида фуқаролардан, ташкилотлардан очиқдан очиқ пул ва маблағ талаб қилиб олиб, улардан ўз сафларини кенгайтириш ва қурол-яроғ билан мустаҳкамлаш учун фойдаландилар.
Ваҳобийликнинг республикамиздаги асл мақсади мавжуд демократик давлатни, дунёвий фуқаролик жамиятини ўзгартиришдан иборат эди. Бу оқим тарафдорлари дунёвий илм-фандан юз ўгириб, умуминсоний, маънавий-маданий тараққиётга қарши эдилар. Улар мусиқа-қўшиқ, театр, кино, тасвирий санъат ва маданиятнинг бошқа муҳим соҳаларини бутунлай рад этдилар.
Ҳозирги даврда илм-фан, техника, маданият, давлатчилик ва турли халқлар орасидаги ўзаро сиёсий ва маънавий муносабатлар юқори даражага кўтарилган бир пайтда Исломнинг пайдо бўлган давридаги ҳолатга қайтариш имконсиздир. Халқимиз табиати, урф-одатлари, анъаналарига зид таълимот, турли хил оқимларни Ўзбекистонда тарқатишга уриниш эса ўта зарарли ва келажаги йўқ ишдир.
М.Жуманазарова
Нурота туман бош отинойиси
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш