“Ўзбекистонда виждон эркинлигини таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар ҳақида нима дейиш мумкин”.

25-08-2021, 14:24 admin Мақолалар 608

“Ўзбекистонда виждон эркинлигини таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар ҳақида нима дейиш мумкин”.

Ўзбекистонда фуқароларнинг виждон эркинлигини рўёбга чиқариш,диний вазиятни тартибга солиш учун тизимли ҳаракатлар олиб борилади ва борилмоқда .Фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлашнинг ҳуқуқий асосларини яратиш мақсадида илк қадам сифатида 1991-йил 14-июнда Ўзбекистоннинг”Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги қонуни қабул қилинди.Қонуннинг ижросини таъминлаш ва тегишли назоратни олиб боришнинг амалий механизими сифатида 1992-йил 7-мартда Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Дин ишлари бўйича қўмита ташкил этилди.Бундай Қонун ва қўмита Марказий Осиё давлатлари орасида биринчи бўлиб Ўзбекистонда пайдо бўлди.Айни пайтда, шу йўл билан виждон эркинлиги билан боғлиқ ҳуқуқларни суистеъмол қилаётган турли диний йўналишларнинг ўз бошимча фаолиятига маълум даражада чек қўйилди.Аммо бу ҳам кўпгина йўналишларнинг ғаразли фаолиятини тўхтата олмади.Турли конфессияларга мансуб ташкилотлар қонунан рўйхатдан ўтиб,унга қатъий риоя қилган бўлсалар,айрим диний ташкилотлар қонунни бузишга ёки четлаб ўтишга ҳаракат қилишда давом этдилар.Шу билан бирга, норасмий фаолият кўрсатаётган диний ташкилотлар сони кўпая бошлади.Янги шароитдан келиб чиқиб ,амалдаги қонунга ўзгартиришлар киритиш ,виждон эркинлиги билан боғлиқ ҳуқуқлар доирасини янада аниқ қилиб белгилаш зарурати туғилди.Шу мақсадда 1998-йил 1-майда Ўзбекистон Республикасининг”Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғриси”ги Қонуни янги таҳрирда қабул қилинди.Умуман олганда ,”Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида “ги Қонун “янги таҳрири “ кишиларнинг виждон эркинлигини ҳуқуқий кафолатлаш билан бирга диний ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштиришга хизмат қиладиган ҳамда давлат ва дин муносабатларини тартибга соладиган муҳим хужжат ҳисобланади.Қонунга биноан “Бир диний конфессиядаги диндорларни бошқасига киритишга қаратилган хатти –харакатлар (прозелитизм) ,шунингдек бошқа ҳар қандай миссионерлик фаолияти ман этилади.Уш бу қоидани бузилишига айбдор бўлган шахслар жавобгарликка тортиладилар. Юқоридаги қайт этилган қоидалар ҳам ўз мохиятига кўра, юртимизда миссионерлик ҳаракатлари содир этилишининг олдини олишга қаратилган.
Навоий шаҳар бош отинойиси :Бурхонова.Ч.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш