Ўзбекистон Республикасининг Жиноят Кодексида миссионерликнинг олдини олиш қоидалари бор.

14-06-2021, 10:33 admin Мақолалар 445

Ўзбекистон Республикасининг Жиноят Кодексида миссионерликнинг олдини олиш қоидалари бор.

Бисмиллаҳир рохманир рохим.

Амалдаги қонунчилигимизга
кўра, муаййан ҳолларда биринчи марта қонунни бузган шахс ёки ташкилотга маъмурий жазо қўлланилади. Агарда ўша шахс ёки ташкилот шундан кейин ҳам қонун бузишда давом этса, унга тегишли чоралар кўрилади. Масалан,"Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси" нормаларига кўра, "Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси"нинг юқорида қайд этилган бандларидаги ҳаракатлар маъмурий жазо қўлланганидан кейин яна содир этилса, бу" Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексида" да белгиланганидан кўра оғирроқ жазолар қўлланишига олиб келади.
Шу билан бирга," Ўзбекистон Республикасинг Жиноят кодекси" да " Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексида назарда тутилмаган бир қатор ҳаракатлар учун ҳам жазолар белгиланганини қайд этиш зарур. Жумладан,
---- вояга етмаган болаларни диний ташкилотларга жалб этиш;
-- вояга етмаган болаларни уларнинг ихтиёрига, ота- оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар ихтиёрига зид тарзда динга ўқитиш;
-- Диндорлардан мажбурий йиғим ундириш ва солиқ олиш;
-- диний таълим олишда ҳамда фуқаро динга нисбатан, динга эътиқод қилиш ёки эътиқод қилмасликка нисбатан, ибодат қилишда, диний расм- русумлар ва маросимларда қатнашиш ёки қатнашмасликка нисбатан ўз муносабатини белгилаётган пайтда мажбурлаш билан боғлик диний фаолият юритиш;
-- ғайриқонуний жамоат бирлашмалари ёки диний ташкилотларни қонунга хилоф равишда тузиш ёки уларнинг фаолиятини тиклаш;
----- ғайриқонуний жамоат бирлашмалари ёки ташкилотлари фаолиятларида фаол қатнашиш билан боғлиқ ҳаракатлар белгиланган энг кам иш ҳақининг тегишли миқдорида жарима солинишига ёки белгиланган муддатга аҳлоқ тузатиш ишлари ,ёки қамоқ ёхуд озодликдан маҳрум қилиш белгилаб қўйилган.
Юқоридагилардан ҳам " Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси" даги чоралар, "Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси" дагидан анча жиддийроқ эканини англаб етиш мумкин.

Учқудуқ тумани, " Қизилқум" жомеъ масжиди имом хатиби, хотин - қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Одинахон Тўрақулова.скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш