Аёлларга доимо яхшилик қилинг !

6-09-2021, 12:48 admin Мақолалар 364

Аёлларга доимо яхшилик қилинг !

Институтни битирган йигит яна ўқишини давом эттирди. Ота-она эса бетоқат. Тезроқ ўғлини уйлантириб, уни бахтли кўриш илинжида. Йигит намозхон бўлгани учун ўзига ўхшаш намозхон қиз топиш пайида. Ниҳоят орзуси амалга ошиб оиласи динни яхши тушунадиган солиҳа қиз топилди. Улар турмуш қуришди. Турмушлари икки ой чиройли кечди. Кейин эса келиннинг хурмача қилиқлари юзага чиқа бошлади. Доим телефондан бўшамайди. Қайнона-қайнота иззати оёғ ости. Ҳафтада уч кун уйдагилари келинчакка овқат ташишади. Эри шаҳардан туриб ҳадис билан уни тарбияламоқчи. Аммо бу илм унга ёт бегона. Фақат ғашини келтиряпти холос. Иккинчи томондан йигит келиндан етти ёш катта. Улар ёшидаги тафовут ҳам ҳаётга бўлган қарашини бир-бирига мутлақо ўхшамаслигидан далолатдир. Бир йилдан бери насиҳатим ҳавога учяпти. Энди у билан яшашни хохламайман деяётган йигитга қарата бу тақдир. Аллоҳнинг тақдирига қарши бориш яхшимас. Оила муқаддас. Уни қурмай туриб яхшилаб суриштириш зарурлиги таъкидланиб, оила яраштирилди. Ахир эркалик ва инжиқлик барча қизларда мавжуд.
Зеро, пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам таъкидлаганларидек: "... аёллларга доимо яхшилик қилинг ! Улар қовурғадан яратилгандир. Қовурғанинг энг эгри жойи юқори қисмидир. Агар уни тўғрилайман деб уринсанг, синдирасан. Агар уни шундай тек қўйсанг бўйича қолур. Аёллларга доимо яхшилик қилинг !" (Икки шайх ва Термизий ривояти)
Бу икки ёш тақдири ҳам Аллоҳ ҳукмига ҳавола...
Буюк Зот икки ёш қалбини бир-бирига севимли қилиб, айбу нуқсонлардан холи айласин !
Ҳафқориён Мфй отинойиси Шоназарова Меҳригул.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш