#Мaqola
Мустақиллик шукронаси!
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.Мусаффо осмон остида бир рўйи заминда,етти муччамиз соғ-омон, бехавотир яшаб турибмиз, бунинг албатта шукронасини қилмоғимиз лозим...
Тинч кунларга етказганига шукур, бундай осойишта ва фаровон ҳаёт, мустақил юртимизда ҳукм сураётган тинчлик неъмати доимо барқарор бўлишини истаган ҳар бир инсон,улуғ кунларнинг шукронасини қилмоғи лозим.Гўзал табиатли Ўзбекистонимиз ўттиз йил ичида уч юз йиллик тарихга эга бўлди. Сир эмаски дунё тан олган жаҳон мамлакатлари сафидан жой олди.
Биз ўзбек фарзанди истиқлол туфайли ўзлигимизни англадик, озод халқ, мустақил давлат сифатида Ўзбекистоннинг бор бўй-бастини, улкан салоҳиятини бутун дунёга намоён қилиш имкони очилди. Мустақил бўлгач, бизни жаҳон таниди, халқимизнинг фидокорона меҳнати, ёшларимизнинг ғайрати, азму шижоати ила ватанимизнинг шон-шуҳрати олам узра янада кенгроқ танилаётганини кўряпмиз. Ҳуррият берган беқиёс имкониятлар негизида эртанги кунимиз - эркин ва фаровон келажагимизни ўз қўлимиз билан бунёд этмоқдамиз.Мустақил бўлгач, динимизга ҳам эътибор қаратилди.Ўтмишга назар солсак, тузум даврида жумҳуриятимизда фақатгина 80 та масжид мавжуд бўлган бўлса, Аллоҳга шукрлар бўлсинким, Истиқлолдан сўнг масжидларимизнинг сони 2000 тадан ошди. Ёшларнинг диний илмларни ўрганишлари учун мадрасалар очилди ва албатта бу халқимизлар учун яна бир туҳфа бўлди десак, муболаға қилмаган бўламиз.
Бундан ташқари, юртимизда исломий илмларни ўрганиш йўлга қўйилди. Мадрасаларимизда диний ва дунёвий илмларни чуқур ўргатиш натижасида диний маърифатимиз янада юксак даражада шаклланди. Ислом дини жамият маърифати учун улкан аҳамиятга эгадир. Шубҳасиз ҳозирги замонда ислом маърифати инсонларни ҳалол-покиза, имон-эътиқодли, адолатли, инсоф-диёнатли, меҳнатсевар, меҳр-мурувватли, раҳм-шафқатли, маърифатли, ватанпарвар бўлишга, инсонга, ота-онага, аёлларга нисбатан ҳурмат-эътибор билан қарашга чорлайди.
Мустақиллик шарофати билан, муқаддас ислом йўлида ҳам олиб борилаётган сиёсатнинг моҳият-мазмуни ва ҳуқуқий асослари, сўнгги йилларда диний таълим тизимини ривожлантириш, муқаддас ҳаж амаллари ва умра зиёратларини ташкил этишни янада такомиллаштириш, бой меросимизни илмий асосда ҳар томонлама чуқур ўрганиш, юртимизда етишиб чиққан буюк аллома ва мутафаккирларнинг илмий-ижодий фолияти билан кенг жамоатчиликни таништириш каби хайрли ишлар қилинмоқда.
Фарзандларимизнинг илм олишларига катта эътибор қаратилмоқда, шунинг ўзи ҳам энг улуғ неъматлардан биридир. Мустақиллик байрами билан сиз азиз юртдошларимизни,тумандошларимизни самимий қутлайман. Истиқлол нашидаси, байрам сурури ҳар бирингизни яхши ниятлар, эзгуликлар сари ундайверсин. Хонадонингиздан қут-барака, қалбингиздан қувонч аримасин! Гўзал юртимизга нур сочиб турган заррин қуёш нурларини асло тарк этмасин ! Яратган Роббим, ҳаммамизнинг хонадонларимизга файз барака ёғдирсин!
Қизилтепа туман имом хатиби: З. Орипов
https://t.me/Bastomiy_uz