"Муҳим тавсия".
Агар тўсатдан хавф-хатар келиб қолиб хафа бўлиб қолсанг, ғам ёқангдан тутса, сен шу заҳоти намоз ўқиш учун тургин. Шунда рўҳинг шод бўлиб, кўнглинг хотиржам бўлади. Чунки намоз Аллоҳнинг изни билан сендаги ғам-андуҳ ва тушкунлик қолдиқларини бартараф этади. Агар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ни бирор иш ташвишга солса:" Эй Билол! Бизни намоз билан роҳатлантир, яъни азон айт, намоз ўқиб роҳат олайлик ", дер эдилар. Намоз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам нинг кўз қувончлари, саодатлари ҳамда шодлиелари эди. Мен буюк қавмлар тарихини ўқиганимда шу нарсани билдимки, агар уларда сиқилиш содир бўлса ёки дилларида ғазаб қўзғалса, хушуъли намозга шошишар экан. Шунда қувватлари, иродалари ва ҳимматлари асл ҳолига қайтар экан. Хавф намози қийинчилик етган соатларда, бошлар чалғиганда, нафс ҳуруж қилганида адо этилади. Чунки бу хушуъли намоз энг улкан сабр ва улуғ хотиржамликдир. Руҳий, нафсий касаликка йўлиққан кишилар масжидга бориб, пешоналари саждага қўйиб Аллоҳнинг розилигини сўраб, илтижо қилмоғи ҳамда ўз нафсларини бу оғир дардли азобдан сақламоқлари лозим. Акс холда, кўз ёшлари қовоқларини ачиштириб ва хафалик асабларини парчалайверади. Демак, кишига намоздан бўлак тинчлик-хотиржамлик олиб келадиган бирор қувват йўқдир. Агар тафаккур қилсак, ҳар кеча ва кундузда адо этадиган беш вақт намозимиз қилган гуноҳларимиз учун каффорат, Роббимиз ҳузуридаги даражамиз учун юксалиш пағонаси бўлади. Бундан ташқари, ғамларимиз учун энг улкан муолажа, дардларимиз учун муваффақиятли даво бўлиб, қалбларимизга мустаҳкам ишонч ҳис-туйғусини солиб, атрофимизни розилик билан тўлдириб юборади. Аммо масжиднинг ён-атрофида яшагани холда намозни тарк қиладиган кимсалар нақадар пешонаси шўр, ғам андуҳга ботган кимсалардир...
Навоий шаҳар бош отинойиси Бурхонова. Ч.