Савол: - Ассалому алайкум! Бизда бир бахс бўлиб қолди. Ошналар жамоат бўлиб намоз ўқиятган пайтимизда, бир дўстимиз оёқ қийимини ечмай намоз ўқийди. Ва буни сахих хадисларда суннат эканини билиб олдик. Лекин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни яшаган жой фақат тупроқдан иборат бўлганку. Яъни, тупроқ нажосатни ювади. Хозир эса биз офисда фақат кафель, ламинант устида юрамиз, тушинишимизга нажосат ювилмагандек туйиляпти. Хожатхонага кириб чиқиб, шу оёқ кийим билан намоз ўқиш қанчалик тўғри? Қаъдада ўтирган пайти чап оёқнинг ости шимга тегиб турса, кийимга нажосат теккан хисобланмайдими? Бу дўстимизнинг оёқ кийимни ечмаслигига далили, Пайғамбаримиз соллалоҳу алайхи васалламни суннати бўлганлиги экан.
Жавоб: – Ва алайкум ассалом! Оёқ кийимни ечмасдан намоз ўқиш суннат эмас, балки жоиз амал. Тўғри, таҳоратхонадан оёқ остига нажосат тегса у оёқ кийимда намоз ўқиш жоиз эмас. У даврларда оёқ кийимни ечишга ҳам ҳожат бўлмаган, чунки масжидни ўзи ҳам текисланган қуруқ ер бўлган. Ёмғир ёққанида лой бўлавергач, майда тош ётқизилган. Саҳобалар ҳам борган жойларида жойнамоз кўтариб юрган эмаслар. Покиза жой бўлса бўлди, намоз ўқийверишган.
عَنْ أَبِي سَعِيدٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: بَيْنَمَا رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يُصَلِّي بِأَصْحَابِهِ إِذْ خَلَعَ نَعْلَيْهِ فَوَضَعَهُمَا عَنْ يَسَارِهِ، فَلَمَّا رَأَى ذَلِكَ الْقَوْمُ أَلْقَوْا نِعَالَهُمْ، فَلَمَّا قَضَى رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ صَلَاتَهُ قَالَ: مَا حَمَلَكُمْ عَلَى إِلْقَائِكُمْ نِعَالِكُمْ؟ قَالُوا: رَأَيْنَاكَ أَلْقَيْتَ نَعْلَيْكَ فَأَلْقَيْنَا نِعَالَنَا، فَقَالَ: إِنَّ جِبْرِيلَ عَلَيْهِ السَّلَامُ أَتَانِي فَأَخْبَرَنِي أَنَّ فِيهِمَا قَذَرًا أَوْ أَذًى وَقَالَ: إِذَا جَاءَ أَحَدُكُمْ إِلَى الْمَسْجِدِ فَلْيَنْظُرْ فَإِنْ رَأَى فِي نَعْلَيْهِ قَذَرًا أَوْ أَذًى فَلْيَمْسَحْهُ وَلْيُصَلِّ فِيهِمَا. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَأَحْمَدُ وَالْحَاكِمُ
Абу Саъийд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам асҳобларига намоз ўқиб бераётиб, бирдан кавушларини ечиб, чап томонларига қўйдилар. Буни кўриб, қавм ҳам кавушларини ечди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозни ўқиб бўлганларидан кейин:
«Кавушларингизни нима ечдирди?» дедилар. Улар:
«Сиз кавушларингизни ечганингизни кўриб, биз ҳам ечдик», дейишди.
Шунда у зот:
«Жаброил алайҳиссалом келиб, уларда нопок ёки ифлос нарса борлигини менга хабар қилди», дедилар ва:
«Бирортангиз масжидга келса, назар солсин. Агар кавушларида нопоклик ёки ифлос нарса кўрса, артиб ташласин ҳамда улар билан намоз ўқийверсин», дедилар».
Абу Довуд, Аҳмад ва Ҳоким ривоят қилганлар. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати