Ҳафқориён маҳаллам.

19-08-2021, 13:38 admin Мақолалар 434

Ҳафқориён маҳаллам.

Етти авлиё ўтган
Ҳафқориён маҳаллам
Кўзларимга тўтиё
Тупроғи зар маҳаллам
Одамлари ширин сўз
Фарзандлари қора кўз
Юксакларга бўйинг чўз
Ҳафқориён маҳаллам
Барчаси аҳил-иноқ
Яшарлар вақтлари чоқ
Ҳар ери жаннат бир боқ
Ҳафқориён маҳаллам
Йигитлари бақувват
Ҳар бир ишда серғайрат
Танларида шижоат
Ҳафқориён маҳаллам
Қизлар бирам озода
Тенглари йўқ одобда
Топилмас кенг жаҳонда
Ҳафқориён маҳаллам
Келинини сийлаган
Қайнасин сизлаган
Боласини ўйлаган
Ҳафқориён маҳаллам
Ҳар куни очар чирой
Лол қолар ҳаттоки ой
Одамлари танти бой
Ҳафқориён маҳаллам
Ҳар ерида гул унган
Боғида булбул қўнган
Тупроғида зар унган
Ҳафқориён маҳаллам
Фарзандларинг соғ ўсар
Ҳар ишда шаксиз ўзар
Ёвнинг йўлини тўсар
Ҳафқориён маҳаллам
Алишер сенинг ўғлинг
Акобирлар дилбандинг
Ёруғ қилади юзинг
Ҳафқориён маҳаллам
Тинч-осуда ватаним
Сенга фидо жон-таним
Бас келолмас ҳеч ғаним
Ҳафқориён маҳаллам
Авлиёлар қўллаган
Боболарим сўйлаган
Ҳофизлари куйлаган
Ҳафқориён маҳаллам

Ҳафқориён Мфй отинойиси Шоназарова Меҳригул.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Канимех туманида
"Қосим Шайх" жоме масжидида рамазон ҳайити намози
РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК
Фуқароларни қабул қилиш куни
Навоий вилоятида ҳам ифторлик дастурхонлари ёзилди
"Таровеҳ" намозларига ташриф буюрувчи фуқароларнинг хавфсизлиги ишончли таъминлаш
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш