Буюк юртнинг ардоғисиз!

7-07-2021, 15:18 admin Мақолалар 450

Буюк юртнинг ардоғисиз!

Кўзларимга сурай хоки пойингизни
Жон қулоғим билан тинглаб сўзингизни
Гулу райҳонга тўлдирай изингизни
Танингизга қувват бўлай жоним онам!

Фарзандини бир оҳига минг парвона
Тикан кирса оёғига бағри ёна
Тенг қилмасман сени асло юз жанона
Кўзингизни нури бўлай жоним онам!

Юзларимга меҳри жўшиб кўзин тиккан
Менинг учун меҳнат қилиб қаддин буккан
Узоқ кетсам йўлларимга жим термулган
Қувват бўлай оёғиза жоним онам!

Минг йил агар хизматингиз қилолсам ҳам
Бир кечалик бедор туннинг ҳаққидир кам
Азиятим қаддингизни букди қаранг
Қаддингизга тиргак бўлай жоним онам!

Борим қурбон қилай ширин сўзингизга
Бошим қўйиб тўяй райҳон исингизга
Жаннат эшигини очинг қизингизга
Жоним садқа бўлсин сиза жоним онам!

Розилигингизни истаб тўлғонаман
Жаннат калитини излаб минг ёнаман
Қадрингизни баланд тутган Меҳригулман
Буюк Зотга яқин қилган менинг онам!

Сиз сабабли хонадоним нурга тўлар
Дуо қилган қўлларингиз кўзга сурай
Меҳриз сабаб осмонларда учиб юрай
Қалбингизга қувонч бўлай жоним онам!

Ҳақ таоло юзингизни ёруғ қилсин
Тўғри йўлда ибодатда қоим қилсин
Азиз жоним йўлингизга нисор қилсин
Дуолари асрагувчи жоним онам!

Оналар бор учун йўллар ёруғ ҳар дам
Фарзандлари ўсар бўлиб тани бардам
Оналарни қадрлаган юртдир кўркам
Буюк юртда ардоғлисиз жоним онам!

Ҳафқориён Мфй отинойиси Шоназарова Меҳригул.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш