Ўзи мўъжиза!

2-08-2021, 17:44 admin Мақолалар 710

Ўзи мўъжиза!

Дунёга келганим ўзи мўъжиза
Ҳаётни кўрганим ўзи мўъжиза
Йиғлаган, кулганим, ғам чекканларим
Шошилиб юрганим ўзи мўъжиза!

Ёш эдим, улғайдим қаранглар анча
Яхши-ёмон одамлар дунёда қанча
Йиллар ўтиб ақлим чархланар шунча
Яшашга интилганим ўзи мўъжиза!

Ҳайратла боққанда кенг оламга жим
Ташвишсиз, ғамсиз эди бу кўнглим
Орзулар оламида яйрайди дилим
Қуновиб, суюнганим ўзи мўъжиза!

Кўрарга кўз бердинг, сўрарга тилим
Дард бердинг, ғам бердинг, синадинг сабрим
Қувончу шодликда ўтади умрим
Сенга интилганим ўзи мўъжиза!

Бахт берсанг қувондим, ғам берсанг йиғлаб
Гоҳида аламдан бағримни тиғлаб
Фақат қайғурганда сиғиндим эслаб
Ғамда ўртанганим ўзи мўъжиза!

Кеча бола эдим, бугунчи она
Боламга кечаю кундуз парвона
Қарабсизки қариб бўлдим қайнона
Ҳар он улғайганим ўзи мўъжиза!

Бағрингда улғайдим, эй она Ватан
Қаршингда тиз чўкар, бу ожиз танам
Тенгсизсан, доимо олға бос қадам
Дилбандинг бўлганим ўзи мўъжиза!

Ҳафқориён Мфй отинойиси Шоназарова Меҳригул.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Канимех туманида
"Қосим Шайх" жоме масжидида рамазон ҳайити намози
РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК
Фуқароларни қабул қилиш куни
Навоий вилоятида ҳам ифторлик дастурхонлари ёзилди
"Таровеҳ" намозларига ташриф буюрувчи фуқароларнинг хавфсизлиги ишончли таъминлаш
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш