Орзуларим асра, Роббул оламин!

12-07-2021, 15:59 admin Мақолалар 385

Орзуларим асра, Роббул оламин!

Қанчалар кўп сенинг лутфу караминг
Ҳамд айтиб чарчамас мендайин қулинг
Бино бўлмиш меҳрдан ҳар ошиёнинг
Ошиёним асра, Роббул оламин!

Мевали дарахтга тош отувчи кўп
Ҳийла найранг қилмоқ усуллари хўп
Ёвнинг қули бўлмай тупроғингни ўп,
Тупроғимни асра, Роббул оламин!

Нигоҳимиз тушган қиру адирлар
Роббимга ҳамд айтиб секин шивирлар
Ҳар бир қаричи зар, гўзал боғ- роғлар
Боғларимни асра, Роббул оламин!

Улуғлари доим қўли дуода
Ёшлар униб ўсар бўлиб зиёда
Маккани ҳаж қилган пойи пиёда
Халқимни асрагин, Роббул оламин!

Кўкларга бўй чўзар она Ватаним
Чирой очар ҳар кун боғу чаманим
Рози бўлиб Худодан яйратди таним
Ватанимни асра, Роббул оламин!

Халқи учун жони фидо туну кун
Рози этмоқ истар бизни ҳар нечун
Халқига бош бўлиб,бўлади устун
Юртбошимни асра, Роббул оламин!

Оромбахш куй янграр гўзал юрт аро
Тўю маракада ҳамма қувнаро
Шўх-шодон оқади ҳатто сувларо
Тинчлигимиз асра, Роббул оламин!

Шукр қилувчи қалб қандайин гўзал
Неъматларинг бисёр бандага азал
Тўкис иймон билан бизни қил афзал
Иймонимиз асра, Роббул оламин!

Зор қақшар бу юрак сенинг ишқингда
Тўлғониб ҳар туни гирён мадҳингда
Бечора қулингни жони измингда
Эътиқодим асра, Роббул оламин!

Жаннатдан умидвор тоза қалб ҳаққи
Тавба қилиб йиғлаган кўз ёшлар ҳаққи
Итоаткор банданинг номуси ҳаққи
Ҳаловатим асра, Роббул оламин!

Ўзингга яқин қил умидвор кўнглим
Ўз ҳолимга қўйма нажоткор Тангрим
Саодат сари элт хор қилма сўнгим
Охиратим асра, Роббул оламин!

Милион қалб зада сенга омухта
Саждага бош қўяр жигар қон юта
Васлинг истаб умрим ўтар ҳар лаҳза
Орзуларим асра , Роббул оламин!

Ҳафқориён Мфй отинойиси Шоназарова Меҳригул.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш