Теран маънавият-тенгсиз куч қудрат.

14-08-2021, 23:31 admin Мақолалар 465

Теран маънавият-тенгсиз куч қудрат.
Бисмиллаҳир роҳманир рохиим.
Ҳамд ўз ниҳоясига етгунга қадар Аллоҳга ҳамд бўлсин. (Ҳикмат)
Биз ким- мулки турон,амири туркистонмиз. Биз ким -миллатларнинг энг қадими ва энг улуғи туркнинг бош бўғинимиз.(Амир Темур).
Собиқ империя даврида бизнинг бошимиздан хорлик ва камситилиш шамоли етмиш йилдан зиёда вақт давомида эсиб турди.Ўша даврда Қуръон қандай китоб,каъба қаерда иккала ийди айём байрамлари,наврўз байрами нима эканлиги,Ўзбекистон қандай юрт,у диёрдан кимлар яшаб ўтган,улар нималарга интилган инсоният тарихида бу миллат вакилларининг тутган ўрни ҳақида ошкора билиш ва билдиришни иложи йўқ эди. Мустабид давр таълими бизга Амир Темурни қонхўр ,босқинчи “Темурланг”деб таърифлаган,аслида ул зот Буюк Турон заминда миллат дардига дармон бўлган,Буюк Темурийлар салтанати асосчиси дунёда ўзбек миллатининг миллат сифатида яшаб қолиши ва давом этишини таъминлаб берган, маънавиятли ва маърифатли теран тафаккурли,Аллоҳнинг севган бандаси соҳибқирон Амир Темур Туркистон заминни ва бир қанча юртларни босқинчилик урушлари ва мустамлакачилик зулмидан қутқариб йирик давлат тузиб,уни оқилона одил сиёсат билан бошқарган улуғ шахс бўлиб,давлат тузиш ва уни тасарруф этишни ўзидан кейингиларга мерос қолдирган. Бу меросдан эл султонлари ҳозиргача давлат бошқарувида фойдаланиб келмоқдалар. Лекин Соҳибқирон бобомизни мард,жасур,мурувватли,донишманд,раиятпарвар инсон бўлганликларини энди мустақилликдан кейингина билдик.Мени ўзбек давлатчилиги , ўзбеклар тарихи,ўзбек миллатига хос маданият ва маънавият -маърифат деганда доимо Соҳибқирон бобомиз давридаги жангу-жадалли йиллар,ундан кейинги раиятнинг тинч осуда кечган илм-маърифатда,дину-диёнатда,шаҳарсозликда,чорвачилик ва барча соҳаларда дунё халқлари ўрнак олса арзирли тарзда кечган умрлари кўз олдимда гавдаланади. .Аллоҳ табарок таоло Амир Темурдек буюк зотни бизни заминдан ва бизни миллатимиздан чиқариб ўзбек миллатини қадрини эъзоз этганлиги учун маънавиятини бутун башариятга намуна қилганлигидан фахр туйғусини туйиб Ўзига чексиз ҳамду-сано айтаман.
”Ўз тарихини билмайдиган, кечаги кунини унутган миллатнинг келажаги йўқ” деганлар марҳум Президентимиз И.А.Каримов.Бундай ҳолатлар қанчадан -қанча мутафаккирларимиз билан ҳам рўй берди.Имом Бухорий,Имом Термизий,Хожа Баҳоуддин Нақшбанд каби буюкларимизнинг муқаддас хоклари хор этилган эди. Ўзбек халқининг маънавияти йўқотилиб, миллатнинг ёқаси бўғилган,маънавий хавфсизлик ҳақида сўз бўлиши ҳам мумкин эмас эди.
Мустақиллик бизга биринчи навбатда тилимизни,ўз ҳуқуқ ва эркинликларимиз -ўзлигимиз,бой маданий мерослармиз миллий ва диний қадриятларимизни қайтариб берди.Ана шулар асосида миллат ғурури тикланди.Ўзбекистон Республикаси ўз тараққиёт йўлини ва ўз миллий ғоясини танлади.Маънавият нима эканлигини марҳум биринчи Президентимиз И.А.Каримов ўзининг” Юксак маънавият -енгилмас куч” асарида шундай:”Маънавият-инсонни руҳан покланиш,қалбан улғайишга чорлайдиган,одамни ички дунёси,иродасини бақувват,иймон-эътиқодини бутун қиладиган,виждонини ўйғотадиган беқиёс куч, унинг барча қарашларининг мезонидир-”деб таърифлаганлар.Пурмаъно ўгитлари орқали маънавиятни том маъносини тушунтириб берганлар.Бугунги кунга келиб муҳтарам Президентимиз Ш.М.Мирзиёев халқимизнинг эзгуликка йўғрилган анъана ва урф-одатларини тиклаш ва бойитиш, муқаддас қадамжоларни таъмирлаш ва ободонлаштириш,ёш авлодларни бой тарихимизга ҳурмат,ватанга садоқатлилик руҳида ҳамда ижтимоий ҳаётнинг ахбарот,илм-таълим,мафкура,диний соҳаларда ташқи ёки ички кучларнинг бузғунчилик ёт ғоялар таъсиридан кафолатланган яъни маънавий хавфсизлантирилган ҳолатда тарбиялашга катта аҳамият бермоқдалар.Республикамизда фаолият юритаётган бешта ташкилот раҳбари томонидан 2020йил декабрь ойида Маҳала ва оилани қўллаб -қувватлаш ,Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги дин ишлари бўйича қўмита,Ўзбекистон Респубикаси Ёшлар ишлари агентлиги,Ўзбекистон мусулмонлари идораси,Республика Маънавият ва маърифат марказининг Қўшма Қарори Хотин-қизлар ўртасида ўтказиладиган маънавий -маърифий тадбирлар ҳамда отинойилар фаолиятини тартибга солишда давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида қарор имзоланган бўлиб ушбу қарор ижросини аҳоли ўртасида бажариш билан ҳукуматимиз раҳбарларини ишончини оқлаймиз деган умиддаман. Ўзбекистонда яшовчи ҳар бир хотин-қизларга диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларни тарғиб қилиш диннинг инсонпарварлик,бунёдкорлик маърифий ғояларини, хотин-қизлар орасида ўтказилаётган диний ва миллий маросимларни ҳанафийлик мазҳаби ва мотуридийлик таълимоти асосида тартибга солиш, хотин-қизларни бузғунчи ёт ғоялар: миссионерлик,прозелитизм ,оммавий маданиятнинг салбий таъсиридан асраш,миллатлараро дўстлик,баҳамжиҳатликни тушунтириш, ижтимоий -маънавий кўмакка муҳтож, мутаассибликка, жиноятчиликка мойиллиги бор, оиласига,қиз фарзандлари тарбиясига салбий таъсир этадиган хотин-қизлар билан манзилли ишларни ташкил этиш билан ижтимоий-маънавий муҳит соғломлигига,хотин-қизларнинг онгида маънавий теранлик шаклланишида биз Навбаҳор тумани отинойилари ўз ҳиссамизни қўшмоқдамиз.Чунки биз Аллоҳ азиз этган Соҳибқирон бобомиз Амир Темур таърифлаган миллатларнинг энг улуғи ва қадими туркнинг бош бўғини – аёллари Ҳазрати Бибихоним издошларимиз.

Навбаҳор тумани бош имом хатибининг
хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси: С. Хушматова
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш