Ёшларимиз тарбиясидаги замонавий таҳдидлар нима?
Одоб масаласи исломда ўта муҳим ўрин эгаллайди. Беодоблик эса амални, қалбни ва бошқа уринишларни бузилишига олиб келади. Одобсиз инсон ҳар нарсага эришишда ва жамиятда ўз ўрнини топишда қийинчиликларга дуч келади. Ҳозирги кунда турли соҳаларда шиддат билан ўзгаришлар кетмоқда. Инсонлар билан мулоқот, фикр алмашинувида ҳам янгидан ўзгаришлар кузатилмоқда. Интернет, телефон, фейсбуук, телеграмм дастурлар шулар жумласидандир. Ҳар бир жиҳозни ўзини муомала ҳамда ишлатиш одоблари бор. Албатта бу каби янгиликлар инсонни узоғини яқин, мушкулини осон, дунё янгиликларидан бир зумда огох қилиши мумкин. Аммо бу каби тармоқларни ёшлар тарбиясига кўрсатаётган таъсири кўпчилик инсонларни ташвишга солмоқда. Жамиятимиз келажаги саналган ёшларимизни олтинга тенг бўлган вақтларини беҳудага бесамар ишларга сарф қилаётганликлари, соатлаб тармоқларда мақсадсиз ўтиришлари шулар жумласидандир. Келаётган маълумотларни катта қисми миллий, диний қадриятларга зид бўлган хабарлар ва урф одатларимизга зид маълумотлардир. Зеро ота-боболаримиз ўгитларида муқаддас ислом дини кўрсатмаларида ҳам ахлоқ-одоб масалаларига катта аҳамият қаратилган. Интернет тармоқларидан фойдаланишда аниқ бир мақсад бўлмоғи лозим. Чунки инсон эрта Яратгани олдида ҳар бир ўтган умрини нимага сарф қилганлиги ҳақида хисоб-китоб қилинишини унутмаслиги лозим. Пайғамбаримиз (аллайҳис салом) “Беш нарсадан олдин, беш нарсани ғанимат бил: кексаликдан олдин ёшликни, бетобликдан олдин саломатликни, фақирликдан олдин бойликни, бандликдан олдин бўш вақтингни, ўлимдан олдин тирикликни ғанимат бил!”-деганлар. Вертуал оламнинг салбий таъсири маънавий-ахлоқий таназзул бўлиб қолмай, балки иммун тизимнинг сусайиши, кўз касалликлари, умуртқа пағона касалликларининг кўпайишига олиб келмоқда. Айни вақтда тармоқлардан келаётган маълумотларни текширмасдан қўллаб бўлмайди. Қуръони каримда ҳам ҳар хил хабарларга кўр-кўрона эргашишликдан қайтарилган. “(Эй инсон) Ўзинг билмаган нарсага эргашма! Чунки қулоқ, кўз диннинг ҳар бири тўғрисида (ҳар бир инсон) маъсул бўлур” (жавоб берур) (Исро сураси 36-оят). Бир хабарни тарқатишдан олдин унда нима манфаат бор йўқлигини ўйлаб кўриш керак. Зеро динимизда одамлар ўртасида иғво тарқатиш, обрўсизлантириш қаттиқ қораланган. Айни вақтда кўчада бир мудхиш воқеани кўришлари билан кўпчилик интернет тармоқларига узатишиб юбормоқда. Ўзгаларни айбини бекитиш, уни ёпиб оммага ошкор бўлишликни олдини олганлик учун хадисларда улкан мукофотлар ваъда қилинади. Росуллуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) “Ким бир мусулмонннинг айбини беркитса Аллоҳ таоло охиратда унинг айбини беркитади”-деганлар. (Абу Хурайра ривоят қилган хадис). Ҳар бир инсон интернет тармоқларидан келаётган бузғунчи беҳаё расмлар, видеолар, лайклардан ўзини тутишлиги ва иродасини мустаҳкам қилишлиги керак. Зеро Қуръони каримда “Албатта Роббингиз (барча нарсани) кузатиб турувчидир” (Фажр сураси 14-оят)-деб мархамат қилинади. Бундай фурсатларда боболардан, бувилардан, ота-она, ёши улуғлардан, устоз ва мураббийлардан фарзандлар тарбиясида ниҳоятда эътиборли бўлишликлари талаб этилади. Чунки айни вақтда ёшларни ижтимоий тармоқлардан четлаштиришнинг иложиси бўлмай қолди. Бу каби воситаларни қўллашда ёшларга улардан тўғри мақсадларда фойдаланиш, ахлоқ-одоб қоидаларига амал қилишга ўргатиш лозим. Зеро ўзбек халқи азал азалдан ахлоқ-одоб, илм-фан борасида бутун оламларга ўрнак бўлиб келган.
Навоий вилоят вакилининг
хотин-кизлар масалалари бўйича ёрдамчиси: У.Холова