Умр ғаниматдир.
Аллоҳнинг муҳаббати билан машғул қалбда бошқалардан нафратланишга вақт йўқ.
Донолар бисотидан.
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Алҳамдулиллаҳи роббил ъаламийн. Ар роҳманир роҳийм. Вассолату вассалламу ъала саййидина Муҳаммадин ва ъала алиҳи ва асҳабиҳи ажмаъин.
Донолар айтадилар:
“Жаннатга ета олмасак, узоқ яшашдан нима фойда?
Мулоҳаза қилиб кўрсак, дунёда ҳар куни қанчадан –қанча инсон ҳаётдан кўз юмади. Ёшу қари , соғу-бемор, олиму авом... Қанчалаб инсонлар ажалга чап беролмай,Аллоҳ таолонинг даргоҳига равона бўлмоқда.Дард билан, фалокат билан, табиий офат сабаб, пандемия асоратлари билан... хуллас, сабаб кўп.
Ўйга ботасан киши... Инсон умрининг қадри қанчалик ўзи? Нега ҳаётлигимизда бизга берилган қимматли умрнинг қадрига етмаймиз? Нега уни беҳуда ишларга сарфлаб ўтказамиз?
Ҳаётда яшаётган ҳар биримиз бугун яшаяпману эртага борманми, агар йўқ бўлсам, Аллоҳ таоло олдида ҳисоб беришга арзийдиган умр кечирдимми деган хаёлни миямизга жойлаб яшашимиз керак бўлади. Ёшмизми, қаримизми фарқи йўқ. Ён-атрофимизга қараб фикр юритсак, ўлим ёш танлаб ўтирмаяпти.Ҳар кун янги-янги хабарлар эшитяпмиз. Фалончи бахтсиз ҳодисадан вафот этибди, фалончи КОВИД бўлибди,униси пневмания билан....Ёшига эътибор қилинг ... 6 ойлик чақалоқдан бошлаб, 50, 60, борингки, 70 -80 ёшгача. Булардан 80 ёшлилариям жуда кам.Аксарият ёшлар кетиб қоляпти.Асосан авария ва КОВИД билан.Бу ниманинг аломати? Бизнинг Аллоҳ таоло инъом этган азиз умр неъматига эътиборсизлигимиз, исрофимиз, шайтон амрида юришимиз... ва ҳоказо сабабларни айтиб адо қилолмаймиз.
Ўзим отинойи вазифасида ишлаганим учун ҳар куни отинойилар каналини кузатиб бораман.Каналга аксарият, таъзиялар, оилавий келишмовчиликларни бартараф қилиш,оилавий ажримлар ҳақидаги маълумотлар бериб борилади.Ўтказилган тадбирлар бундан мустасно.Ўйга ботаман....Одамзод шароити яхшилангани сари ношукурлиги ортиб боравераркан. Улуғ неъмат бўлган умрни ичкиликбозлик билан,фоҳишабозлик билан,жанжал –тўполон билан, берилган топшириқ ва тавсияларга эътиборсизлик билан ( айниқса пандемия даврида) ўтказяпмиз.Ахир, умримиз ғанимат азизлар,уни беҳуда сарфлаб,Маҳшар кунида Аллоҳ таоло ҳузурида жазога мустаҳиқ бўлиб қолмайлик!! Биз инсонлар Аллоҳ таоло яратган энг гўзал хилқатмиз.Бизга ақл берилган.Ўзимизни ҳам, оиламизни ҳам ғам-ташвиш гирдобига ташлайдиган нарса бу, ақлга эмас, шайтон амрига бўйсунишдир. Вақт бизни кутиб турмайди. Қачон умримиз поёнига етади,уни яратгандан ўзга ҳеч ким билмайди.Аллоҳ таоло бизга қанча умр белгилаган, уни ёлғиз ўзи билади, холос.....
Яқинда бошимга мусибат тушиб, турмуш ўртоғим тўсатдан вафот этди. Йўқ,пандемиядан эмас.. Умри поёнига етди,холос.У жуда чиройли жон берди. Ҳайрон бўляпсизми, ҳа рости , у жуда чиройли вафот этди.Осонгина, ҳавас қилгулик даражада осонгина танасидан чиқиб кетди.Чунки у амали яхши инсон эди .У инсон жуда ибратли ҳаёт кечирди. Ҳалол-покиза ризқ топиб , фарзанд катта қилди.Жуда тақводор бўлмасада, суннатга мувофиқ яшади. Оила аъзоларини,ота-онаси, аёли , фарзандлари, қавм-қариндошларини аяб яшади.Оилани оғирини енгил қилиб , фарзандларини камини тўлдириб,рўзғорини ҳалол меҳнати билан бадастир қилиб яшади.Оддийгина касбидан (туман элетр тармоқлари корхонасида ҳайдовчи эди) 2-гуруҳ ногиронлигига чиққанидан кейин ҳам, шу ҳолидаям уйим , жойим деб яшади. Баъзида оиласини аро йўлда қўйиб, бошқа оила қуриб яшаётганларни кўрсам, 46 йил мобайнида менга чидаб яшаган ҳалол- покиза турмуш ўртоғим ёдимга келади.Оилада аёлига ёрдамлашмайдиган, у ердаги нарсани бу ерга олиб қўймайдиганларни кўрсам, яна шу азиз инсоним ёдимга тушади. У шундай яшадики,оиладаги ҳаммамизнинг юрагимизда мангу тирик қолди.Бизга жуда ибратли ўрнак қолдириб кетди. Мана, у азиз инсон энди йўқ.Ундан солиҳ фарзандлару ибратли умр хотира бўлиб қолди.
Суюкли пайғамбаримиз Расулуллоҳ соллалоҳи алайҳи васаллам : “ Сизларнинг энг яхшиларингиз аҳли аёлига яхшилик қилгувчиларингиздир”- деганлар.
Арзимаган сабаблар билан оилани бузадиганларга, болалари тақдирига лоқайд инсонларга Аллоҳимдан инсоф, имон,меҳр-шафқат сўраган бўлардим.Илоҳим ҳеч бир оила ҳеч қачон бузилмасин!! Ҳеч бир болага отасизлик , онасизлик балоси келмасин!! Юртимиз тинч, халқимиз фаровон яшаётган шундай замонда тўқликка шўхлик қилмасин ҳеч ким!! Ҳамма оилалар ҳамиша тинч бўлсин илоҳим!!
Азиз юртимизни турли хил бало-қазолардан, касалликлардан, табиий офатлардан меҳрибон Аллоҳимнинг ўзи асрасин, илоҳим!!
Навоий вилояти, Навбаҳор тумани Сарбозор маҳалласи отинойиси Жабборова Карима ҳожиона.