Ҳар кунимиз Наврўз бўлсин.

15-03-2021, 12:54 admin Мақолалар 1 132

Ҳар кунимиз Наврўз бўлсин.
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим.
Алҳамдулиллоҳи роббил ъаламийн вассалоту вассаламу ъала саййидина Муҳаммадин ва ъала алиҳи ва асҳабиҳи ажмаийн. Ўн саккиз минг оламни яратган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин ва Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга саловату дурудлар ва саломлар бўлсин.
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокотуҳ!
Аллоҳ таолонинг инояти билан она диёримизда яна баҳор келди.Табиат уйғониб, озод ва обод диёримизга муборак наврўзи олам ташрифи гўзаллик, чирой бераётир. Наврўз айёмида Янги кунда яшнаш-яшариш ,эзгулик, меҳр-муҳаббат, хайр-саховат, шафқат айёми қалбларимизга олам-олам сурур, янгидан-янги умидлар бахш этмоқда.
Муҳтарам Юртбошимизнинг “Наврўз –умумхалқ байрамини кўтаринки руҳда, яхши кайфиятда, қувонч ва шодликда ўтказиш тўғрисидаги “қарорлари халқимизга қанот бўлмоқда.
Наврўз халқимизнинг азалий қадимий қадриятларидан биридир. Кўп минг йиллик тарихга эга бўлган бу миллий байрамни халқимиз қувонч, шоду-хуррамлик, ўйин-кулгу билан кутиб оладилар.
Улуғ шоиримиз Мир Алишер Навоийнинг ”Ҳар тунинг Қадр ўлубон, хар кунинг бўлсун Наврўз”деган байтларига ҳамоҳанг ҳолда халқимиз савобли амаллар, маънавий покликни улуғлайдилар. Наврўзни халқимиз интиқ бўлиб кутади.Шундай кунларга етказганига яратганга шукроналар айтиб,дуолар ўқиймиз.Бу йилги йилимиз ҳар йилгидан янада қут баракотли келишини сўраймиз,миллий удумларимиз маросимларимизни чиройли ўтказамиз.Шу кунларда яшаб турган мҳаллаларда, ҳовлиларда, кўчаларда, иш жойларида ,ўқув даргоҳларида оммавий ҳашарлар, Ободончиликлар, кўкаламзорлаштириш ишлари қизғин тарзда амалга оширилиб борилади.Кўчалар тозаланади, дарахтлар оқланади, кўчатлар гуллар экилади, атроф муҳитда ўзгача файз ва шукуҳ, поклик,тозалик,озодалик қамраб олади.Ўтган аждод ларимиз руҳлари шод бўлиши учун қабристонлар ҳам тозаланади,ободонлаштирилади.Наврўзда ҳар бир хонадон миллий таомларимиздан кўксомса,кўк чучвара, ҳалим,сумалаклар пишириб меҳмон кутадилар,аллоҳ берган ризқу насибасини қариндош уруғлар, дўсту ёрлар ,қўни-қўшнилар баҳам кўриш одат тусига кирган .Пайғамбаримиз с.а.в.”Ҳовли ва уй-жойларингизни озода тутинглар,Поклик иймондандир”дея умматларини доимо покизаликка чорлаганлар.Иншаоллоҳ, поклик бор жойда файзу баракот бўлади.
Наврўз (янги кун)-дўстлик,саховат,бағрикенглик,меҳр оқибат, саховат байрамидир.Бу байрамда ҳамма кексалардан,ота-она,бобо-момолардан,ёлғиз инсонлардан, беморлардан, меҳнат фахрийларидан, нуронийлар,ногиронлар меҳр-муҳаббатга муҳтож кишилар ҳолидан хабар оладилар, кўнглини кўтариб, ҳадялар, хайр-эҳсонлар улашадилар. Кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам кўрсатилади. Қариялар уйлари дан, меҳрибонлик уйларидаги болалардан хабар олиниб совғалар берилади,байрам дастурхонлари тузатилади.
Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин. Қуёш нурларини сочиб, яна наврўзга етказганига шукроналар бўлсин.
Парвардигоримиз баҳор мавсумини ,йилимизни қут баракотли қилсин, халқимизнинг эзгу мақсадларига эришишда Парвардигоримиз ўзи мададкор бўлсин. Ҳар бир инсонни нимаики нияти, умиди бўлса Аллоҳим муродига етказсин. Оилаларингизга, хонадонингизга, дастурхонингизга қут барака олиб келсин.

“Турон”МФЙ отинойиси: Закирова Майрам ҳожи она

ЎМИ Навоий вилоят вакиллиги
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш