Сохта салафийлар кимлар?.

2-04-2021, 14:38 admin Мақолалар 511

Сохта салафийлар кимлар?.

Бисмиллаҳир рохманир рохим.
Ислом дини инсонпарвар, ривожланган, юксак адолатли, маънавиятли ҳаётни таъминлашга қаратилган.Тинчлик ислом динининг ҳам луғавий, ҳам истилохий маъно ва мақсадларидан биридир.
Дунёда беқарорлик вазиятини келтириб чиқариб, мусулмонларни мақсадсиз жанглар, асоссиз хижрат каби ёлғон диний қарашлар билан заҳарлаб ўз домига тортаётган турли бузуқ ақидалар сирасида соҳта салафийлик ғояси турли мутаассиб оқимлар учун асос бўлиб хизмат қилмоқда.
Сохта салафийлар:--- Қуръон ва суннатдаги ҳукмларни сўзма - сўз тушуниш ва шу тартибда амал қилишга даъват қиладилар.
----- Авлиёлар, шайхлар, мазҳаббоши ларни Аллоҳ ва диндорлар орасидаги " ўртакашлар" деб номлаб, уларга ҳурмат кўрсатишни Ягона Аллоҳга ишонишдан узоқлашиш , деб хисоблайдилар.
----Пайғамбар алайхиссаломни васила қилишни тан олишмайди.
----Қабрларни зиёрат қилишни ҳаромга чиқарадилар, Мухаммад алайхиссаломни қабрларини зиёрат қилиш, У зотнинг масжидларида намоз ўқишни ҳам тақиқлайдилар.
---- Ўта мутаассиб сохта салафийлар " одамлар сиғиниб кетмасликлари учун" Пайғамбар алайҳиссалом ва ва у зотнинг саҳобийлари қабрларини бузиш ҳамда муборак жасадларини у ердан чиқариб ташлашга чақирадилар.
---- Маййит дафн қилинаётган вақтда хам, дафн қилингандан сўнг хам қабристонда Қуръон тиловат қилишни ман этадилар.
----- Эркакларга соқол қўйиш ва аёлларга доимий тарзда ниқобда бўлишларини фарз даражасига олиб чиқадилар.
----- Жиходни диннинг рухи билиб, уни исломнинг олтинчи арқони деб хисоблайдилар.
----- Асоссиз равишда такфир ҳижрат масалаларини илгари сурмоқдалар.
---- Диний бағрикенгликни ёқламайдилар, ғайридинлар билан муомалада кескинлик ва тоқатсизликни тарғиб қиладилар.
----- Фиқхий мазҳабларни инкор қиладилар.
---- Намоздан сўнг жамоа билан дуо қилишни, зикр ва тасбех айтишни инкор қиладилар.
---- Ҳар қандай янгиликни бидъатга йўядилар.
---- Ўзларини" юқори табақа мусулмонлари" деб ҳисоблаб, мазҳабларга мансуб мусулмонларни ва паст табақа,ноқис, мусулмонлар деб ҳисоблайдилар.Ўзларини салафларга эргашувчилар деб ҳисоблаб, мазҳабдаги мусулмонларни эса, айрим олимларгагина эргашадилар, деб даъво қилишадилар.
---- Илк ислом даврлардаги, яъни ҳижрий иккинчи ---- учинчи асрлардаги фатволарни ҳозирги кунда ҳам тадбиқ этилиши лозим, деб қарайдилар. Шуни таъкидлаб айтишимиз лозимки, ханафийлик-- мотуридийлик таълимоти ва салафийларнинг диний матнларга ёндашувларидаги асосий фарқ шундаки, ханафийлик-- мотуридийликда( моликийларда) агар бир киши ривоят қилган хадис Қуръон оятлари ва бошқа хадисларлар мазмуни ва зоҳирига хилоф бўлса, ўша хадис устун қилинмаслиги қоидаси ишлаб чиқилган.
Мана шу мазҳабимизни уларнинг ёндашувидан ажратиб турувчи асосий хусусиятларидан биридир.
Қуръони каримнинг " Нисо" сураси 82 - оятида шундай дейилади:"Қурьон( оятларининг маънолари) ҳақида ( чуқурроқ) фикр юритмайдиларми?! Агар ( У) Аллохдан ўзганинг хузуридан (келган) бўлса эди, унда кўпгина қарама - қарши гапларни топган бўлур эдилар".
Қуръонни замон тафсир қилиши- нинг ўзи Унинг илохий мўъжиза эканлигига Фақат бир замон учун эмас, балки ҳамма замон учун эмас, балки ҳамма замонлар учун ҳар томонлама ҳақ китоб эканлигига далолат қилади Хозирги кун уламолари ҳам ҳукм чиқаришга воқелик билан ҳисоблашиш-- бу айнан Росулуллох алайхиссалом суннатлари эканлиги таъкидламоқдалар.

Учқудуқ тумани бош имом хатибининг хотин- қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси: Тўрақулова Одина.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш