«Оммавий маданият» Ғарб дунёсида ўтган асрнинг иккинчи ярмида шаклланди. Уни Ғарбда «популяр» ёки қисқартирилган ҳолда, «попкултура» (яъни «оммавий маданият») деб аташади. Гарчи «маданият» деб аталсада, аслида, туб мазмун-маъносига, мақсад-ниятига кўра «оммавий маданият» чинакам маданиятнинг кушандасидир.Мутахассислар (файласуф ва социолог олимлар)нинг фикрича, ҳали илм-фанда «антикултура» («ғайримаданият») деган илмий
тушунча шаклланмаганлиги учун «Поп (оммавий) маданият» тушунчаси, ночорликдан қўлланилмоқда. Чунки, «оммавий маданият», аслида
маданиятсизлик, яъни маънавиятсизлик ва ахлоқсизлик синонимидир. «Оммавий маданият» шу боисдан, энг аввало, юксак истеъдод ва ўлмас маънавий ахлоқий ғоялар байроқдори бўлган мумтоз маданиятга, санъатга, унинг бойликларига қарши тиш-тирноғи билан курашиб, уни инкор этиб келяпти. Ғарб дунёсининг ўзидаги файласуфлар, социолог олимлар, “Бизга «Тўққизинчи симфония» (Бетховен) керак эмас!” ёки «Мона Лиза»ни лойга қориштирамиз!” каби жаҳолатпарастликка асосланган хитоблар «оммавий маданият» тарафдорлари ва мухлисларининг дастурий қарашлари негизини ташкил этади, деб
ёзадилар. Таассуфли жиҳати шундаки, гоҳида ғоятда истеъдодли инсонлар ҳам «оммавий маданият» тарғиботчиларининг қутқусига учраб, унинг тегирмонига сув қуймоқда. Масалан, рассом Салвадор Дали Леонардо да Винчининг «Мона Лиза» («Жаконда») асарини кулги қилиб, Мона Лиза лаблари устига мўйлов чизган ва «Мўйловли Жаконда» асарини яратган. Тадқиқотчиларнинг фикрича, мана шундай «аччиқ истеҳзоли, қора мазмунли кулги» - «оммавий маданият» фаолиятининг энг етакчи белгиларидан биридир. «Оммавий маданият» намояндалари қора, заҳарханда, беҳаё кулгуни «исён ифодаси» деб билишади. «Нимага қарши исён» деган савол туғилади. Агар «поп-маданият» дунёга «эҳсон» этаётган «поп-арт» («тасвирий санъат» деса ҳам бўлади), «поп-музика», «поп-адабиёт» натижаларига қараб ҳукм юритадиган бўлсак, улар инсоният яратган барча қадриятларни исёнкорлик билан инкор этади: юксак маданиятни, маънавиятни, ахлоқни, юксак орзу-мақсадларни менсимайди... Улар учун эзгуликнинг ўзи йўқ. Жумладан, санъат - алоҳида истеъдодлар томонидан яратиладиган маънавий бойлик, мўъжиза эканлиги каби ижоднинг олий мезонлари «поп-маданият» тарафдорларининг ўта даражада ғашини келтиради. Уларча, ҳамма санъаткор бўлиши мумкин. Ҳамма нарса санъат аталиши мумкин. «Попарт» - оммавий санъат шу хулоса манбаида вужудга келган. Чунончи, «оммавий маданият» намояндаларидан бири Карл Маннинг фикрича, атроф-борлиқда, маиший ҳаётда мавжуд барча нарсалар (масалан, консерва банкалари, синиқ тиш чўткалари, машина, водопровод кабиларнинг занглаган бўлаклари, турли суратлар, журналгазета қийқимлари ҳам) ҳаёт бағридан алоҳида ажратилиб, уларга муайян тартиб берилиб, одамлар назарига тутилса, бу оддий чиқиндилар баайни археологик қазилмалар чоғида топилган қадимги юнонлар даврига хос осори атиқалардай ўзгача аҳамият касб этиб, «санъат, маданият намуналари» қаторидан ўрин олар эмиш. «Поп-арт»чиларнинг дастурий қараши шундайки, улар инсонни эмас, аксинча, нарсалар ва буюмларни эъзозлашади; маънавий дунёни эмас,
маиший-истеъмолчилик ҳис-туйғуларини қадрлайдилар ва уларни кенг оммалаштиришга интиладилар. Уларнинг маънавий позицияси - маънавиятни ўлдириш ва «нарсаларга қуллик»ни рағбатлантиришдир. Американинг таниқли адиби Р. Бредбери айтганидек, «оммавий маданият» мактабидан ўтган авлод учун ҳаётнинг маъноси - автомобиль, телевизор, музлаткичга эга бўлиш. Агар телевизор иккита бўлса, уларга шунча яхши.
Кармана тумани "Уйрот" МФЙ отинойиси Ахтамова Каромат