Илтижо.

9-03-2021, 10:46 admin Мақолалар 619

Илтижо.
Бу дунёнинг бир камлари тўлмас экан,
Инсон умри ўтганини билмас экан.
Оташ бўлиб ёнган хислар сўнар балки,
Лекин она мехри зинхор ўлмас экан.

Қалбга тикан санчиб турса ғавғолари,
Тор кўчага торткиласа савдолари.
Дўстман деган қўллар билан буғилардим,
Бўлмаганда онажоним дуолари.

Тиззасига бошим анча чўкар эди,
Юрак хам бор ғам қайғуни тўкар эди.
Мени тутган замин, хатто осмонлар ҳам.
Агар онам бўлмаганда чўкар эди.

Бугун қулоқ тутдим юрак ноламга мен,
Нени фидо килмадима боламга мен.
Унинг қанча бедор туни ўтган аммо,
Бир кунимни беролмадим онамга мен.

Титраб кетди соғинчларни кезган танам,
Олислардан термулганда мунис онам.
Парвардигор қўлим очиб ўтинаман,
Волидамни омон сақла мен учун ҳам.

Учқудуқ туман бош отинойиси Тўрақулова Одина ҳожи она.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Навоий вилоятимиздан Ҳаж зиёратига  245  фуқаро жўнаб кетди.
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Хатирчи туманида
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари  Учқудуқ  туманида
Фуқароларни қабул қилиш куни
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Зарафшон шаҳри ва Томди  туманида.
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Канимех туманида
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш