"Акромийлар ҳаракати асосчиси".

29-07-2021, 14:16 admin Мақолалар 733

"Акромийлар ҳаракати асосчиси".

Бисмиллаҳир рохманир рохим.
Ҳаракат асосчиси Акром Йўлдошев ( 1963- 2009) " жиҳодчилар" нинг Андижондаги ғоявий раҳнамоси Абдували Мирзаев шогирдлардан бўлиб,1990- йилларда " Ҳизбут- тахрир" нинг мамлакатимиздаги биринчи амири Абдурашид Қосимовдан сабоқ олган.
Шу тариқа Акром Йўлдошев хизб аъзосига айланган.У " Ҳизбут - тахрир" аъзолигидан то унинг сафидан чиққунга қадар ҳаракат таъминотига мослаша олмаган.Бунинг натижасида Акром Йўлдошев ҳизбчилар билан келиша олмай, ажралиб чиққан.1996 йилда Андижонда " Акромийлар" ҳаракатига асос солган.
Ғоялари:
" Акромийлар" вакиллари ҳозирги мусулмонлар гўёки ,куфр давлатида яшаётганини даъво қилиб, уларга намоз ҳам, рўза ҳам, закот ҳам, хаж ҳам фарз эмас , деган ғояни илгари сурган.
Ислом тарихидан маълумки, Макка шаҳри, яъни Пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи васаллам то Мадинага кўчиб ўтгунга қадар 13 йил давомида кишилар фақат Оллоҳга ва охиратга иймон келтиришга даъват қилинганлар.
Намоз, рўза хаж закот каби ибодатлар Мадина даврида фарз бўлгани учун то ислом давлати қурилмагунча мазкур ибодатларни бажариш шарт эмас, деб қарайдилар .Хаттоки , улар ўзи жамоа аъзоларига " жоҳилият" даврида яшаётганлиги учун маст қилувчи ичимлик ва чекишга рухсат берган.
Шундан келиб чиқиб, харакатнинг ғоявий дастури ҳисобланган " Иймонга йўл" асарида Қуръони Карим 23 йил давомида нозил бўлгани, мусулмонларнинг исломни аста- секин ўргангани, шу боис бугунги кунда ҳам жамият Қуръондаги ҳукмларни чиқаришда тадрижий йўлни босиб ўтиши лозимлиги қайд қилинган.
Лекин Ислом дини уламолари бу борада аниқ мисоллар келтириб, ҳар қандай давлат ва ҳукумат қўл остида бўлишдан қатъий назар шариатнинг инсон шахсининг ўзигагина боғлиқ бўлган кўрсатмалари ҳеч қачон амалда тўхташ мумкин эмаслигини қайд этишган.
Шу билан бирга , "Акромийлар " ҳаракати хозирги замондаги хеч бир давлатни " Ислом давлати " деб атаб бўлмаслигини,балки барча мамлакатларни " Куфр диёри-- дорул- харб', яни уруш майдони деб эълон қилган
Бунинг ечими сифатида эса ҳаракат ғояларига эргашиш деб тарғиб қилади.

Учқудуқ туман " Қизилқум " жомеъ масжиди имом хатиби , хотин - қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Одинахон Тўрақулова
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш