"Ҳизбут таҳрир" га раддиялар.

14-07-2021, 16:54 admin Мақолалар 610

"Ҳизбут таҳрир" га раддиялар.
Аввалом бор "Ҳизб" сўзининг маъносига эътибор қаратайлик. "Ҳизб"-арабча партия ёки фирқа деган маънони англатади. Эътибор қаратадиган бўлсак Қуръонни бирор жойида партия тузиш ёинки фирқаларга бўлиниш тўғрисида даъват келмайди. Банда Аллоҳга Унинг Расулига имон келтиришлиги билан мусулмон бўлади. Унинг учун бирор партия фирқаларга бўлиниш,"Ҳизб"ларни ташкил этиш исломга, мусулмон оламига фақат зарар етқазади. Ана шу оқимлардан биттаси ислом озодлик партияси “Ҳизбут-таҳрир”дир. Турли мутаассиб оқимлар ҳали онги шаклланиб улгурмаган тажрибасиз, ғўр ёшларни ва кимсаларни тузоғига илинтириб улардан ўзларининг ғаразли мақсадларида фойдаланишмоқда. Натижада ислом динининг асл моҳияти бўлган: эзгулик, тинчлик, оқибат унитилиб, уни бузиб ўзларича талқин қила бошлашди. Ана шундай оқимлардан бири “Ҳизбут таҳрирдир”. Улар ўзларича ҳалифаликни тарғиб этмоқчи бўлишади. Уларнинг фикрича барча мусулмонлар бирлашиб, ягона ҳукмдор ҳалифа томонидан бошқарилиши лозим экан. Хўш ҳозирги вақтда ҳалифалик давлатини тиклаб бўладими? - йўқ албатта. Пайғамбаримиз (соллаллоҳи алайҳи васаллам): “Мендан кейин ҳалифалик ўттиз йил давом этади, сўнгра турли амирликлар ва подшоҳликлар пайдо бўлади”-деганлар. Абу Бакр, Умар (р.а.) Усмон ва Али (р.а.)дан сўнг ўзларини ҳалифа деб айтган бўлсаларда, аслида ё амир ёки подшоҳ бўлишган. Пайғамбаримиз (соллаллоҳи алайҳи васаллам)дан сўнг 30 йил тўртта ҳалифанинг ҳукмронлиги қарор топти. Демак:- "Ҳизбут таҳрир"нинг даъволари ҳеч бир асосга эга эмас. “Ҳизб”чилар ислом динига қизиқа бошлаган зиёлилар, илмий ходимлар, талаба ёшларни топиб исломий илм ўргатиш баҳонасида ношаърий бўлган қасамлар ичириб, оқимларга киришга, онгини заҳарлашга эришмоқдалар. Улар жамиятда бўлаётган қийинчиликларни айрим табиий офатларни рўкач қилишиб, "Ислом тўғри бўлганда эди, бундай ходисалар рўй бермас эди"-деган ғаразли ниятларни амалга оширишга уриниб келишмоқда. Ислом уламолари "Ҳизбут таҳрир"га ҳар доим кескин раддиялар бериб келган. Улар фаолияти ҳар доим мусулмонлар ичида фитна чиқариб келаётганлиги боис, исломнинг душмани сифатида қаралиб келинмоқда. "Ҳизбут таҳрир" аъзолари: - “Сизлардан яхшиликка даъват этадиган амри-маъруф ва наҳий мункар ишларини олиб борадиган (бир) уммат бўлсин! Айнан улар нажот топувчилар” (Оли Имрон сураси 104-оят), улар гуёки шу оятга биноат ана шундай гуруҳларни ташкил этган эмиш. Лекин оятни мазмунига қарайдиган бўлсак, ундан қавм тўпланиб халқни тинчлигини бузиб ҳалифа сайлашга ҳаракат қилинсин деган маъно келиб чиқмайди. Улар яна Пайғамбаримиз (соллаллоҳи алайҳи васаллам)нинг “Кимки имомсиз яъни ҳалифасиз ҳаётдан ўтса, у жоҳилият замонида ўтганлардек ўлибди”-деган хадисларини асос қилиб олишган. Аввалам бор улар бу сўзларни ҳалифа маъносини кимларга тегишли эканлигини билсагина маъносини чиқара олишади. Бу хадис барча замондаги мусулмонларга эмас балки ҳалифалик давридаги мусулмонларга таълуқли эди. Теран кўз билан қарайдиган бўлсак, улар қанчадан қанча мусулмонларни тутган рўза, ҳаж, намоз ва ибодатларини беҳудага чиқаришмоқда. Ҳар бир халқ, миллат ўз давлат раҳбарини сайлаб қонунларни чиқариб қўйибти ва албатта унга итоат қилади. Демак, раҳбарга хиёнат қилиш жазога лойиқ бўлишдир. Қуръони карим оятларига таяниб раҳбарга итоатсиз бўлиш, осийлик ҳукмида туради. Асли Пайғамбаримиз (соллаллоҳи алайҳи васаллам) вақтларида халққа Аллоҳни танитиш Унгагина ибодат қилиш буюрилган. Нисо сураси 59-оятида “Эй мўминлар Аллоҳга, Пайғамбарларга ва ўзларингиздан бўлган бошлиқларга итоат этинг”-дейилади. Аллоҳ таолага имон келтиришга буюрилган нарсага қўшимча киритишга уринмоқлик ислом динига зиддир. Бу каби фирқаларни бирор мамлакат тан олмайди ва тан олмаган ҳам. Улар Қуръон оятларини мазмунини бузиб талқин этади. Аниқ бир тарихий шароитга таалуқли воқеа билан боғлиқ бўлган ҳукмни бекор (мансух) қилинган оятларни бугунги шароитга тадбиқ қилишга уринишади. Уларнинг давлатга етказган зарари Конституцион тузумни йўқ қилиб давлат тўнтарилишини амалга ошириш ва ҳалифалик тузишдир. Афсуски, бундай қилишга нафақат бизнинг давлатимизда балки ҳеч бир давлатда ҳам йўл қўйилмайди.


ЎМИ Навоий вилояти вакиллигининг
хотин-қизлар масалалари бўйича
ёрдамчиси: У.Холова

скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш