Қадрингизга етмаган мен ношуд эдим.
Зор-зор йиғлаб , изингизда ёшим тўкдим .
Онажоним , қабрингизда бошим эгдим .
Бўзлаб келдим ёнингизга зиёратга.
Тингланг энди тилим айтган тиловатга.
Кўнглингизга қарамадим , тўйлар қилдим.
Кимлар учун оёқ ости қўйлар сўйдим.
Суймаганни мен суйкалиб , нега суйдим.
Мен нотавон келдим яна зиёратга.
Дийдор насиб этсин энди қиёматга.
Оҳ урганда тоғлар қалқиб кетди гўё.
Мени йулдан урди баъзан шайтон, рўё.
Элда борми мендек яна бағри сиёҳ.
Келдим йиғлаб қабрингизга зиёратга.
Тингланг она дилим айтган қироатга.
Қуръон ўқий, келсин кетган ҳаловатим.
Онам қилган дуолардан саодатим.
Онамгадир оят , сура - тиловатим.
Мен ҳам бир кун келарман бу иморатга.
Зиёратга келдим она , зиёратга.
Ўғил- қизлар , ибрат олинг ҳолим куриб.
Андешали ўйлар қуринг, хўп ўлтириб.
Ҳазратга сўз беринг , шайтонни ўлдириб.
Қабристонга келиб туринг зиёратга.
Сизга Қуръон бўлсин ҳамроҳ саодатга.
Навбаҳор туман "Арабхона катта" жоме имом хатиби ҲАЗРАТ ИСМОИЛОВ
Зор-зор йиғлаб , изингизда ёшим тўкдим .
Онажоним , қабрингизда бошим эгдим .
Бўзлаб келдим ёнингизга зиёратга.
Тингланг энди тилим айтган тиловатга.
Кўнглингизга қарамадим , тўйлар қилдим.
Кимлар учун оёқ ости қўйлар сўйдим.
Суймаганни мен суйкалиб , нега суйдим.
Мен нотавон келдим яна зиёратга.
Дийдор насиб этсин энди қиёматга.
Оҳ урганда тоғлар қалқиб кетди гўё.
Мени йулдан урди баъзан шайтон, рўё.
Элда борми мендек яна бағри сиёҳ.
Келдим йиғлаб қабрингизга зиёратга.
Тингланг она дилим айтган қироатга.
Қуръон ўқий, келсин кетган ҳаловатим.
Онам қилган дуолардан саодатим.
Онамгадир оят , сура - тиловатим.
Мен ҳам бир кун келарман бу иморатга.
Зиёратга келдим она , зиёратга.
Ўғил- қизлар , ибрат олинг ҳолим куриб.
Андешали ўйлар қуринг, хўп ўлтириб.
Ҳазратга сўз беринг , шайтонни ўлдириб.
Қабристонга келиб туринг зиёратга.
Сизга Қуръон бўлсин ҳамроҳ саодатга.
Навбаҳор туман "Арабхона катта" жоме имом хатиби ҲАЗРАТ ИСМОИЛОВ