Бадқовоқ, калондимоғ, сўзи заҳарликдур ёмон.
Хуш қилиқ, ҳам камтарин, ширин суханлик яхширок.
Кўча хандон, уйда зиндон, ҳам дилозорлик ёмон.
Лабда бол, тилда асал, ширин забонлик яхшироқ.
Юрса, турса эътибор, ҳам камтарин, ҳам дўсти кўп.
Суҳбати жонон онинг, муҳлислари ҳам шунча кўп.
Акси эрса, ҳам носқовоқ,ҳам сигорет, шишадор,
Савлатидин ит қочур, бадбўй ҳидидин алафроқ.
Одми либос, бошда дўппи, юрса сарв ҳам лол эрур.
Қомати алп, моҳичеҳра, улфати фариштадур.
Акси эрса эл аро, кайфу-сафодин чайқалур.
Шайтоний шаклу-шамоил, улфати тўнғиз эрур.
Шоир мизож, ҳам сухандон, тиловати жон олур.
Ҳам шариат, ҳам тариқат, суҳбатидин эл қонур.
Оғзи шалоқ, ит қилик, шайтон мизожлар хушламас.
Ўзни доно айлағон, динсиз нодонлар йўқ эмас.
Ҳазратим, ўйлаб гапир, ёлғон гапирмоқлиқ ёмон.
Акси эрса сўзларинг сўнги пушаймонлиқ ёмон.
Шеъри ихчам, лутфи доно сўзлағонинг яхшироқ.
Олса ибрат, зеҳни тиниқ, тинглағони яхширок.
Навбаҳор туман "Арабхона катта" жоме масжиди имом хатиби ҲАЗРАТ ИСМОИЛОВ